Sayt test rejimida ishlamoqda

Норкулова Наргиза Ташпулатовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аффилиация мотиви – талабалар маънавий қиёфасини шакллантирувчи ижтимоий-психологик омил», 19.00.05–Ижтимоий психология, этнопсихология (психология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Psi17.

Илмий раҳбар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Ўзбекистон Миллий университети, DSc27.06.2017.Psi.02-07.

Расмий оппонентлар: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори; Фарфиева Комола Адхамджановна, психология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: аффилиация мотивини ривожлантириш орқали талабалар маънавий қиёфасини шакллантиришнинг ижтимоий-психологик  омилларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

талабаларнинг маънавий қиёфасини шакллантириш омили сифатида аффилиацияга йўналганлик ва рад этилишдан қўрқиш компонентлари, аффилиация мотивининг билиш, конатив ва интегратив функциялари ва  ўзини таъкидлаш, ҳамкорликка интилиш, мулоқот учун муомала каби ижтимоий-психологик хусусиятлари аниқлаштирилган;

талабалардаги аффилиация мотивининг ижтимоий хулқ ва маънавиятга боғлиқлигини эмпирик жиҳатдан тадқиқ этувчи диагностик методикаларни қўллашга доир илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган;

аффилиация мотиви талабалар маънавий қиёфасини шакллантириш омили ва ижтимоий хулқнинг ички мувофиқлаштирувчи механизми эканлиги  исботланган;

аффилиация  мотиви асосида талабалар маънавий қиёфасини шакллантиришга доир ижтимоий-психологик тренинглар, корпоратив тренинглар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Олинган илмий натижалар қуйидаги фаолиятларда татбиқ қилинган:

талабаларнинг маънавий қиёфасини шакллантириш омили сифатида аффилиация мотивининг компонентлари, функциялари ва ижтимоий-психологик хусусиятлар олий таълим тизимининг педагогика таълим соҳасига доир Давлат таълим стандарти (36.1998:2015) мазмунига сингдирилган. Натижада илғор хорижий тажрибалар асосида бакалавриат таълим йўналишларида ўқитиладиган психологик-педагогик фанларнинг ўқув-услубий таъминоти такомиллаштирилган;

талабаларда аффилиация мотиви орқали маънавий қиёфани шакллантириш тизими «Камолот»  ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик кенгашининг 2015 йил 10 декабрдаги 65-сон мажлис баёнида белгиланган вазифалар, хусусан, «Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора тадбирлар Дастури» ижроси юзасидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси томонидан 2015 йил 24 декабрда тасдиқланган «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси»нинг 2-бўлимига мувофиқ марказий телерадиоканалларда тайёрланган тематик теледастурлар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2016 йил 15 сентябрдаги 05-12/2733-сон маълумотномаси).Таклифларнинг жорий қилиниши Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг рукнли тематик кўрсатувларини самарали ташкил этишга хизмат қилган; 

Халқ таълими ходимларини малакасини ошириш тизимида сифат ва самарадорликни оширишга доир таклифлардан «Халқ таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мазмуни ҳамда сифатига қўйиладиган Давлат талаблари»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (O\'zStandart Давлат агентлигида 2013 йил 5 мартда 2767:2013 3523-қайд рақами билан рўйхатга олинган). Мазкур Давлат талаблари такомиллаштирилган ўқув дастурлари ва ўқув қўлланмалар яратишга хизмат қилган;

ёшлар  маънавий қиёфасини шакллантиришга хизмат қилувчи тренинг дастури,  илмий-амалий хулоса ва таклифлардан «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг 2015 йил 23 декабрдаги 73-сонли баёни билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури»нинг VI йўналиши «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини услубий адабиётлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлари»да белгилаб берилган «Фуқаролар йиғинининг диний, маърифий ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари учун аҳоли билан ўзаро мулоқотда эътибор қилинадиган психологик жиҳатлар ҳақида» услубий тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Маҳалла» хайрия жамоат фондининг 2016 йил 5 октябрдаги 48-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари маслаҳатчиларининг ёшларни маърифий, ахлоқий ва маънавий  тарбияси масалалари бўйича фаолият самарадорлигини ошириш имкониятини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish