Sayt test rejimida ishlamoqda

Наврўзов Фарход Маматқуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Машинасозлик мақсадларида ўзаро тикилувчи полимер тизимлари асосида тебранишни ютувчи композицион материаллар таркибини ва қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Т2346.
Илмий раҳбарлар: Негматов Сайибжон Садикович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Абед Нодира Сойибжоновна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Рисқулов Алимжон Ахмаджонович, техника фанлари доктори, профессор; Халимжонов Тохир Салимович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: машинасозлик мақсадларида ўзаро тикилувчи полимер тизимлари асосида тебранишни ютувчи композицион материаллар таркибини ва қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
термопластик полиуретан ва эпоксидиан полимерлар асосидаги тикилувчи полимер тўрнинг (ТПТ) қайишқоқ-эгилувчан ва механик хоссаларини комплекси асосида ушбу системанинг қайишқоқ-эгилувчан хоссаси полимер композициясини олиш ҳолатига боғлиқ эканлиги аниқланган;
гетерофазали полимер тизимларини қайишқоқ-эгилувчан хоссага эга бўлган тикилувчи полимер тўр (ТПТ) ҳосил қилишнинг моҳияти, полимерларнинг қайишқоқ-эгилувчан хоссасини аниқлашда резонанс ва энергетик усуллардан комбинирланган ҳолда фойдаланишдан иборат бўлган усул назарий асосланган;
тикилувчи полимер тўрнинг (ТПТ) қайишқоқ-эгилувчан хоссаси компонентларни ажратиш даражасига ва тизимнинг шаклланиш кинетикасига боғлиқлиги аниқланган ҳамда тажрибада яхши ишлаши ва соддалиги билан фарқланувчи, максимум резонанс параметрлари бўйича тикилувчи полимер тўрдаги (ТПТ) компонентларни ажратиш даражасини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
ҳарорат ва компонентларнинг турли хил нисбатларида тикилувчи полимер тўрнинг (ТПТ) эгилувчан динамик модули ва механик йўқотиш коэффициенти орасида ҳамда механик йўқотиш коэффициенти билан тизимдаги компонентларни ажратиш даражаси орасида корреляцион боғлиқлик борлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Машинасозлик мақсадларида ўзаро тикилувчи полимер тизимлари асосида тебранишни ютувчи композицион материаллар таркибини ва қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзаро тикилган полимер тизимлари асосида ишлаб чиқилган тебранишни ютувчи композицион полимер материаллар Пискент пахта тозалаш заводида юпқа металл конструкцияли ишчи органлари пахта толасини тишли тозалагичларида қоплама сифатида жорий этилган («PAXTASANOAT ILMIY MARKAZI» АЖнинг 2021 йил 24 августдаги 02-11/403-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқариш хоналарида шовқин даражасини 7-24 дБ га пасайтириш, тишли воситаларнинг ишлаш муддатини ошириш, тишли воситалардаги тишларни синган ва қийшайганларини алмаштириш туфайли хоналардаги чанг миқдорини 50%га камайтириш имконини берган;
ўзаро тикилган полимер тизимлари асосида ишлаб чиқилган тебранишни ютувчи композицион полимер материаллар Пискент пахта тозалаш заводида жин ва линтер корпуслари юзасида қоплама сифатида жорий этилган («PAXTASANOAT ILMIY MARKAZI» АЖнинг 2021 йил 24 августдаги 02-11/403-сон маълумотномаси). Натижада, уруғларнинг эзилишини 0,18-0,36% га камайтириш имконини берган;
ўзаро тикилган полимер тизимлари асосида ишлаб чиқилган тебранишни ютувчи композицион полимер материаллар Пискент пахта тозалаш заводида пневматик вентиляторларида қоплама сифатида жорий этилган («PAXTASANOAT ILMIY MARKAZI» АЖнинг 2021 йил 24 августдаги 02-11/403-сон маълумотномаси). Натижада, пахта толасининг шикастланишини 0,5-0,7% га камайтириш, ҳар бир пахта тозалаш заводининг иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish