Sayt test rejimida ishlamoqda

Юнусова Лалита Ринатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўйин сохаси кистоз хосилаларни ташхислашда томография визуализация усуллари» 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tib359.
Илмий раҳбар: Ходжибекова Юлдуз Маратовна, тиббиёт фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Юсупалиева Гулнора Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Хасанов Улугбек Саидакромович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: буйин сохаси кистоз хосиллалар нур ташхисини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суяк тўқимасига зич жойлашган бўйин бронхиоген кистоз хосилаларни дифференциал ташхисотида бўйин соҳасини ультрасонография ҳамда мультиспирал компьютер томография текширувини қўллашнинг хусусиятлари асосланган;
ультратовуш текширув натижасида бўйиннинг кистоз хосилалар ташхислашда 10 мм дан кичик кистоз ҳосилаларни ортиқча нурланишини олдини олиш мақсадида, магнит резонанс томография текширувидан фойдаланиш исботланган;
мураккаб кистоз ҳосилаларда бўйин каротид учбурчаги ўртасида жойлашган, контурлари йўқлиги, аниқ бўлмаган чегаралари, шаклга эга бўлмаган белгилар мавжуд бўлганда уч фазали  компьютер томографдан фойдаланишнинг абзаллиги асосланган;
амалиётдан кейин бир йилгача қайталанган бўйин кистоз хосилаларда магнит резонанс томография текшируви, бир йилдан ортиқ рецидивга учраган бўйин кисталарини ташхислашда ультратовуш текширувидан қўллаш  самарадорлиги исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўйин соҳаси кистоз хосилаларини ташхислашда томографик визуализация усулларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўйин соҳаси кистоз хосилаларини ташхислашда томографик визуализация бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ультратовуш текширув усули асосида бўйин соҳаси кистоз хосилаларни баҳолаш алгоритми» номли услубий тавсифномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 23 октябрдаги 8н-д/245-сон маълумотномаси). Натижада бўйин соҳаси кистоз хосилаларда нур ташхисоти орқали кистоз хосилларни тўғри тактик жиҳатдан ташхислаш ва даволаш сифатини ошириш ҳамда касалликнинг асоратларини олдини олиш имконини берган; 
бўйин соҳаси кистоз хосилаларини ташхислашда томографик визуализация усулларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академиясининг учинчи клиникаси ҳамда Фарғона вилоят стоматологик касалхонаси жарроҳлик стоматология бўлимларининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 19 ноябрьдаги 8н–д/244-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши жароҳатларнинг комплексли нурли ташхислашда ҳар бир текширув усуллини оқилона фойдаланган ҳолда олинган натижалар ташхислаш ва беморга нур юкламасини ва иқтисодий харажатларни камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish