Sayt test rejimida ishlamoqda

Джумаев Баходир Зайниддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ортиқча тана вазнли беморларда гиперлипидемиянинг клиник-лаборатор ва генетик хусусиятлари», 14.00.05 – Ички касалликлар  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib.856.
Илмий раҳбар: Нурбаев Фармон Эргашович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, PhD.04/30.09.2020.Tib.123.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамроев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Мусаев Максуд Раззакович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ортиқча вазнли беморлар организмида ёғларнинг метаболизмини назорат қилувчи генлар полиморфизми ва уларнинг гиперлипидемия турлари билан боғлиқлиги клиник-лаборатор ва генетик хусусиятларларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор юрак қон-томир тизими касалликлари кузатилган ортиқча вазнли беморлар организмида липид метаболизми учун жавобгар ген ва генотипларнинг полиморфизми, учраш частотаси аниқланган;
юрак қон-томир ва таянч-ҳаракат тизимлари хасталиклари ташҳисланган ортиқча тана вазнига эга беморларда гиперлипидемия турлари бўйича организмдаги липид метаболизми учун жавоб берадиган ген ва генотипларнинг аллеллик вариантлари ассоциациялари асосланган;
илк бор таянч-ҳаракат тизими касалликлари ташҳисланган ортиқча тана вазнига эга беморлар организмида липид метаболизми учун жавоб берадиган ген ва генотиплар полиморфизми учраш частотаси аниқланган;
организмда липид метаболизми учун жавоб берадиган ген ва генотиплар полиморфизмини ўрганиш асосида гиперлипидемияни индивидуал даволаш тамойиллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ортиқча тана вазнли беморларда гиперлипидемия клиник-лаборатор ва генетик хусусиятлари, уларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлаш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
Касалликнинг  хавф  омиллари  ва ортиқча тана вазнли беморларда аниқланган  касалликнинг асоратларини олдини олиш бўйича илмий тадқиқот натижалар асосида «Ортиқча тана вазн ва семизликка  мойил бўлган   беморларда  ген  ва  генотиплар   полиморфизмини    аниқлаш    ва диетотерапия  тавсия  қилиш» номли услубий  тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 5 апрелдаги 8н-d/125-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома беморларда ортиқча тана вазни тиббий ва ижтимоий жиҳатларини қиёсий ўрганиш ва таҳлил қилиш методологиясини такомиллаштиришнинг муқобил вариантини танлаш имконини берган;
ортиқча тана вазнли беморларда клиник-функционал текширувларнинг ташҳисий баҳоси бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Бухоро вилояти кўп тармоқли марказий поликлиникаси ва Бухоро вилояти Жондор туман тиббиёт бирлашмасига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 20 декабрдаги 8н-р/611-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг тиббий амалиётга татбиқ этилиши ортиқча тана вазнли беморларни касалликларни ташҳислаш сифатини яхшилаш, улар асоратларини 2,3 бараварга камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish