Sayt test rejimida ishlamoqda

Камилов Дилшод Тўйчи ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мамлакатда инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш», 08.00.02 – Макроиқтисодиёт; (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Iqt1148.
Илмий раҳбар: Абдирахимова Саида Ахмаджоновна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Умаров Илхомжон Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Аллаева Гулчехра Жалгасовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мамлакатда инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
макродаражада кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни ташкил этиш, илмий-техник жараёнлар, маҳсулотлар сифатини яхшилаш ва рақобатбардошлигини таъминлаш йўлларини амалга ошириш асосида инвестициялардан самарали фойдаланиш жараёнларини тартибга солиш усули такомиллаштирилган;
инвестициялар самарадорлигини баҳолаш услубиёти эркин иқтисодий зоналарда инвестициялар самарадорлигини «юқори» (91-100), «яхши» (71- 89,9), «ўртача» (50-70,9), «паст» (21-49,9) ва «самарасиз» (0-20,9) қиймат даражасида баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
интеллектуал тизимларга инвестиция киритиш, рақамли инвестицияларни кенгроқ жалб қилиш, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда жаҳон бозорига рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда солиқ имтиёзининг рағбатлантирувчанлик таъсирини оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
ҳудудий инвестиция стратегиясида хусусий ва тўғридан-тўғри хорижий инвестиция улушини оширишнинг 2020-2025 йиллар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мамлакатда инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган  таклифлар асосида:
макродаражада кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни ташкил этиш, маҳсулотлар сифатини яхшилаш ва рақобатбардошлигини таъминлаш йўлларини амалга ошириш асосида инвестициялардан самарали фойдаланиш жараёнларини тартибга солиш усули бўйича таклиф Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 29 мартдаги 03/14-01-10/10-958-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида инвестицион фаолликни оширишнинг устувор йўналишлари, ҳудудий инвестиция стратегияси ва ундан самарали фойдаланиш жараёнларини тартибга солиш усулларининг илмий асосланганлик даражасини оширишга хизмат қилган;
инвестициялар самарадорлигини баҳолаш услубиёти эркин иқтисодий зоналарда инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини «юқори», «яхши», «ўртача», «паст» ва «самарасиз» қиймат даражасида баҳолаш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ҳудудларда инвестициялардан  самарали фойдаланиш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 29 мартдаги 03/14-01-10/10-958-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ҳудудларда ижобий инвестицион ўсиш тенденцияларини мустаҳкамлаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш имконини берган;
интеллектуал тизимларга инвестиция киритиш, рақамли инвестицияларни кенгроқ жалб қилиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда солиқ имтиёзининг рағбатлантирувчанлик таъсирини ошириш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан инвестициялар самарадорлигини ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 29 мартдаги 03/14-01-10/10-958-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг  жорий этилиши натижасида ҳудудларга киритилаётган инвестицияларни жалб қилиш бўйича яратилган шарт-шароитлар, унинг фойдалилигини оширишнинг ўзига хос йўлларини ишлаб чиқишга асос бўлди;
ҳудудий инвестиция стратегиясида хусусий ва тўғридан-тўғри хорижий инвестиция улушини оширишнинг 2020-2025 йиллар прогноз параметрларидан Жиззах вилоятида инвестициялар самарадорлигини оширишнинг ҳудудий дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 29 мартдаги 03/14-01-10/10-958-сон, Жиззах вилояти инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасининг 2020 йил 28 августдаги КА 06-357-2808-сон маълумотномалари). Натижада ҳудудий инвестиция истиқболлигини баҳолаш аниқлигини ошириш ҳисобига вилоятда инвестициялар самарадорлиги даражасини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish