Sayt test rejimida ishlamoqda

Авозметов Жасурбек Эгамбергановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ген-модификацияланган маҳсулотнинг тажрибада гепатобилиар тизимга таъсирининг морфологик хусусиятлари», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tib1393.
Илмий раҳбар: Хасанова Дилноза Ахроровна, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Рахматова Мукаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори; Азизова Феруза Хусановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибавий тадқиқотлар натижасида ген-модификацияланган соянинг гепато-билиар тизим ва ошқозон ости безига таъсири морфологик хусусиятларини аниқлаш ва баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тажрибада ген-модификацияланган соя таъсирида жигар ўлчамлари катталашиши, структураси, ранги ва консистенцияси ўзгаргани қиёсий тадқиқотлар натижасида исботланган, шунингдек, 100 г тана вазнига мос жигарнинг нисбий массаси, уларга мос равишда қондаги жигар ферментлари миқдори ҳам ишонарли ошгани аниқланган;
ген-модификацияланган соя таъсирида тажриба ҳайвонлари жигарида диффуз дистрофик ўзгаришлар, жумладан ёғ дистрофияси, перицеллюляр шиш, гепатоцитлар шишиши ва вакуолизацияси, қон билан тўлган қон томирлар, токсик гепатит белгилари ривожланиши ушбу маҳсулотнинг жигар ҳолати ва структурасига салбий таъсири асосланган; 
ген-модификацияланган соя истеъмол қилган лаборатория ҳайвонларида ошқозон ости безининг катталашиши, аъзонинг яққол гипертрофияси, гиперплазияси, секретор функциясининг кучайиши, турғун тўлақонлик ва қон қуйилиш зоналари бўлиши каби патологик ҳолатга оид морфологик хусусиятлар аниқланган;
ген-модификацияланган соянинг тажрибада гепато-билиар тизим ва ошқозон ости безига салбий таъсири морфологик хусусиятлари, ушбу маҳсулотнинг организмга таъсири даражасини баҳоловчи истиқболни белгиловчи мезонлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ген-модификацияланган маҳсулотнинг тажрибада гепатобилиар тизимга таъсирининг морфологик хусусиятлари бўйича олинган натижалар асосида:
тажрибада лаборатория ҳайвонлари жигари ва ошқозон ости безига ген-модификацияланган маҳсулот таъсири морфологик кўрсаткичлари ўзгариш даражасига баҳо бериш имконини берган «Тажрибада лаборатория ҳайвонлари жигари ва ошқозон ости бези морфологик кўрсаткичларига ген-модификацияланган маҳсулот таъсирини баҳолаш усули» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 7 августдаги 8н-з/280-сон маълумотномаси);
ген-модификацияланган маҳсулотнинг тажрибада жигар ва ошқозон ости безига таъсирининг морфологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар амалий соғлиқни сақлашга, хусусан, аҳоли санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги Хоразм ва Бухоро вилоятлари бошқармаларии, аҳоли санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги Хива тумани бўлими фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 7 августдаги 8н-з/280-сон маълумотномаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish