Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайитова Жавхар Муроталиевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Модификацияланган олтингугурт асосида олтингугуртли бетон олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар  асосидаги материаллар технологияси, 02.00.14 – Органик моддалар ва улар  асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/T2353.
Илмий раҳбарлар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор; Бекназаров Ҳасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Термиз давлат университети, Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Султонов Боходир Элбекович, техника фанлари доктори, профессор; Бабамуратов Бекзод Эргашевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пиролиз дистилляти ва госсипол смоласи асосида модификацияланган олтингугурт  ҳамда  олтингугуртли бетон олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пиролиз дистилляти ва госсипол смоласи билан олтингугурт синтези ва модификацияси учун мақбул шароит, шунингдек модификацияланган полимер олтингугуртнинг физик-кимёвий хоссалари аниқланган; 
тўйинмаган органик бирикмалар асосида модификацияланган полимер олтингугуртли боғловчи моддалар олиниб, уларнинг адгезион, емирилиш ва механик мустаҳкамликка чидамлилик хусусиятлари аниқланган;
ишлаб чиқилган модификацияланган олтингугуртли бетоннинг мустаҳкамлик хусусиятлари ва агрессив муҳитга бардошлилиги аниқланган;
кимёвий ўзгаришлар туфайли яхшиланган физикавий ва механик хусусиятларга эга модификацияланган олтингугуртли бетонни олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Модификацияланган олтингугурт асосида олтингугуртли бетон олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пиролиз дистилляти ва госсипол смоласи асосида ишлаб чиқилган боғловчилар билан модификацияланган олтингугуртли бетон «Олмалиқ КМК» АЖ корхонасида кислота ва тузларнинг юқори концентрацияларига барқарор бетон конструкциялар олишда жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2021 йил 27 августдаги АА-007165-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган олтингугуртли боғловчилар олиш технологияси асосида сульфат кислота ва аммоний сулъфатнинг 40% эритмаларида барқарор бўлган олтингугуртли бетон олиш имконини берган; 
янги олтингугуртли боғловчилар асосида атмосфера ва агрессив ташқи муҳитларга чидамли олтингугуртли бетон олиш технологияси «Олмалиқ КМК» АЖ корхонасида мустаҳкам полимер олтингугуртли бетон олишда жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2021 йил 27 августдаги АА-007165-сон маълумотномаси). Натижада, М700 маркаси ва В55 синфига тўғри келадиган, мустаҳкамлиги 90 МПа бўлган олтингугуртли бетон конструкциялар олишга имкон берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish