Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухтаров Фаррух Хандамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хўжалик ва ишлаб чиқариш биноларида ҳавони совитиш тизимининг самарадорлигини икки босқичли буғлатиб совитгич асосида ошириш”, 05.05.04 – “Саноат иссиқлик энергетикаси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/T97.
Илмий раҳбар: Захидов Ромэн Абдуллаевич, техника фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Бабаходжаев Рахимжaн Пачеханович, техника фанлари доктори, профессор; Узоқов Ғуломжон Норбоевич, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: “Иссиқликэлектрлойиҳа” АЖ 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ишлаб чиқариш бинолари ҳавосини мўътадиллаштирувчи энергия самарадор икки босқичли буғланма қурилмасини яратиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
айланувчи регенератив иссиқлик алмаштиргич асосида энергия тежамкор икки босқичли буғлатиб совитиш қурилмасининг схемаси ишлаб чиқилган;
ўтиш бирликлар сони асосида ҳавога сув билан ишлов бериш жараёнининг математик модели ишлаб чиқилган;
айланувчи регенератив иссиқлик алмаштиргични мақбул геометрик кўрсаткичлари тажриба синов асосида аниқланган; 
буғланма совитгичларни ҳавони мўътадиллаш тизимларида фойдаланиш муддатлари, техникавий-иқтисодий ва экологик кўрсаткичлари аниқланган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Хўжалик бино ва иншоотларида айланувчи регенератив иссиқлик алмаштиргич билан такомиллаштирилган икки босқичли буғлатиб совитиш қурилмаси:
айланувчи регенератив иссиқлик алмаштиргич билан такомиллаштирлиган икки босқичли буғлатиб совитиш қурилмаси «ROYAL FAMILY» МЧЖ да жорий қилинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 18 январдаги 6/04-15-484-сон маълумотномаси). Натижада ҳавони мўътадиллаш тизимига сарфланадиган электр энергия сарфини 2,4 марта камайтириш имконини берган; 
нам ҳавонинг кўрсаткичларини аниқлаш усули ва алгоритми «ROYAL FAMILY» МЧЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 18 январдаги 6/04-15-484-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқариш жиҳозларини таъмирлашсиз хизмат муддатини 17 ойгача ошириш имконини берган; 
бино-иншоотларда микроиқлим шароитини яратишда икки босқичли ҳавони буғлатиб совитиш ҳисоб-график усули «ROYAL FAMILY» МЧЖ биноси ҳавони мўътадиллаш тизими учун жорий қилинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 18 январдаги 6/04-15-484-сон маълумотномаси). Натижада бино-иншоотларнинг ҳарорати 23-250С ва нисбий намлигини 46 % бўлишини таъминлашга эришилган; 
буғлатиб совитиш қурилмасида кечадиган иссиқлик ва масса алмашинув жараёнларини моделлаштириш асосида натижаларни қайта ишлаш усули «ROYAL FAMILY» МЧЖ биноси ҳавони мўътадиллаш тизими учун жорий қилинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 18 январдаги 6/04-15-484-сон маълумотномаси). Натижада бир йилда 77 млн. сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish