Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзиев Камолиддин Инобидиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қуйи Амударё тупроқларининг агрофизикавий ҳолати ва уларни яхшилашнинг илмий асослари (Хоразм воҳаси мисолида)”, 06.01.03-«Агротупроқшунослик ва агрофизика» (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Qx131.
Илмий раҳбар: Қурвантаев Рахмонтой, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Уразбаев Исматулло Умматович, биология фанлари доктори, доцент, Мазиров Михаил Арнольдович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм воҳаси турли ҳудудларида тарқалган гидроморф тупроқларнинг ҳозирги даврдаги сув-физикавий, физик-механик хоссаларини аниқлаш орқали тупроқларни агрофизикавий ҳолатини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гидроморф тупроқларининг суғориш таъсирида сув сиғимлари, зичлиги ва қаттиқлик даражаси, илашимлик чегаралари ошганлиги, сувга чидамли агрегатлар ва озиқ моддаларни камайганлиги аниқланган;
суғориладиган гидроморф тупроқларнинг механик таркиби, сув сиғимлари асосида гидромодул гуруҳларга ажратилган;
суғориладиган гидроморф тупроқларга ишлов бериш сифати физик етилганлик даражасига, механик таркиби эса суғориш даврийлигига боғлиқлиги аниқланган;
суғориладиган гидроморф тупроқларининг мелиоратив ҳолати, сув-физик, технологик хоссаларини тавсифлаш орқали суғориш тартиботи ва меъёрлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хоразм воҳаси суғориладиган гидроморф тупроқларининг агрофизикавий ҳолати ва уларни яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Хоразм вилояти тупроқлари унумдорлигини ошириш бўйича амалий тавсиялар» фермер хўжаликларида амалиётга жорий этиш учун вилоят ва туман қишлоқ хўжалиги бошқармаларига топширилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 03-05-7725-сон маълумотномаси). Натижада, Хоразм вилояти турли тупроқ-иқлим шароитларида тупроқ унумдорлигига кўра, қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш ва уларни парваришлаш учун ўтказиладиган агротехник тадбирларни ишлаб чиқишда қўлланма сифатида хизмат қилган;
Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги «Боғолон», Шовот туманидаги «Хоразм», Хонқа туманидаги «Ғалаба» ва Боғот туманидаги «Тошкент» массивлари суғориладиган гидроморф тупроқларининг 1:10000 масштабдаги 
механик таркиб хариталари жами 7728,5 га ер майдонида амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 03-05-7725-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу картографик материаллар ер майдонларини табақалаштириб суғориш, шўр ювиш ва тупроққа тўғри ишлов бериш имконини берган;
cуғориладиган гидроморф тупроқларни механик таркиби бўйича олинган маълумотлар асосида гидромодул гуруҳларга ажратилиб, суғориш меъёрлари ишлаб чиқилган ва Янгибозор туманидаги «Боғолон», Шовот туманидаги «Хоразм», Хонқа туманидаги «Ғалаба» ва Боғот туманидаги «Тошкент» массивларида тарқалган тупроқларининг 7728,5 га ер майдонида амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 03-05-7725-сон маълумотномаси). Натижада, ортиқча сув сарфини олди олинган, тупроқнинг структураси, агрофизик хоссаларини яхшилашга эришилган.
cуғориладиган ўтлоқи тупроқлар шароитида табақалаштириб ишлов бериш, яъни техникалар билан тупроққа ишлов бериш, уларнинг механик таркибига ва етилганлик ҳолатига қараб ерга киришни ва зичлигини камайтириш тизими такомиллаштирилган ва амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 03-05-7725-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятнинг Янгибозор, Шовот, Хонқа ва Боғот туманлари суғориладиган гидроморф тупроқларининг агрофизикавий, агрокимёвий ва мелиоратив ҳолатлари яхшиланишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish