Sayt test rejimida ishlamoqda

Товашов Рустам Хўжахмат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Нишабли далаларга ишлов берадиган ва дон экадиган машина иш органлари параметрларини асослаш”, 05.07.01 - Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.06.2020.T.111.02
Илмий раҳбар: Маматов Фармон Муртозевич, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Худаяров Бердирасул Мирзаевич (Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти); техника фанлари номзоди, доцент Абдурахмонов Ўрол Нурматович (Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти).
Етакчи ташкилот: “BMKB-Agromash” AЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нишабли далаларга ишлов бериш ва сув эрозиясига қарши ўркачлар ҳосил қилиш билан бирга уч хил чуқурликда дон экадиган машинани ишлаб чиқиш ва унинг иш органлари параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
нишабли далаларга дон экишда тупроққа ишлов бериш билан бирга шудгор туби ва дала юзасида сув эрозиясига қарши ўркачлар ҳосил қилган ҳолда донни уч хил чуқурликда экиш технологияси яратилган;
нишабли далаларга ишлов бериш билан бирга шудгор туби ва дала юзасида сув эрозиясига қарши ўркачлар ҳосил қилиб, донни уч хил чуқурликда экиш учун икки қатор жойлашган пичоқли юмшаткич панжалар, уларга уч хил баландликда ўрнатилган сошниклар ва ўркач ҳосил қилгичлардан ташкил топган машинанинг конструкцияси ишлаб чиқилган;
юмшаткич панжа пичоғининг қамраш кенглиги ва ўрнатилиш баландлиги бегона ўтларни тўлиқ кесилиши ва эгат тубидаги ўркачларни бузилмаслиги шартидан келиб чиққан ҳолда аниқланган;
ярим текис диск кўринишидаги ўркач ҳосил қилгичнинг радиуси, қамраш кенглиги ва ҳаракат йўналишига нисбатан ўрнатилиш бурчаги тупроқ бўлакларини белгиланган масофага улоқтириш ва талаб даражасидаги ўркач ҳосил қилиш асосида асосланган;
машина юмшаткич панжалар орасидаги ва иккинчи қатор юмшаткич панжалар билан ўркач ҳосил қилгичлар орасидаги кўндаланг ва бўйлама масофалар уларнинг тупроқни деформациялаш зоналари ва уни сифатли юмшатилишини ҳисобга олган ҳолда асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Нишабли далаларга ишлов берадиган ва дон экадиган машинанинг иш органлари параметрларини асослаш бўйича ўтказилган тадқиқотларда олинган илмий натижалар асосида:
нишабли далаларга ишлов берадиган ва дон экадиган машинага дастлабки талаблар ва техник топшириқ тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 05 июндаги 02/023-2398-сон маълумотномаси). Натижада нишабли далаларга ишлов бериш билан бирга сув эрозиясига қарши ўркачлар ҳосил қилиб дон экадиган машина конструкциясини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
нишабли далаларга ишлов берадиган ва дон экадиган машина Қашқадарё вилояти Қарши ва Қамаши тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 05 июндаги 02/023-2398-сон маълумотномаси). Натижада нишабли далаларга ишлов бериш ва дон экишда ёнилғи-мойлаш материаллари сарфи 35,11 фоизга ва фойдаланиш харажатлари 32,82 фоизга камайишига эришилган;
нишабли далаларга ишлов берадиган ва дон экадиган машинани ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (техник топшириқ) «BMKB-Аgromash» АЖ га жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 05 июндаги 02/023-2398-сон маълумотномаси). Натижада нишабли далаларга ишлов берадиган ва дон экадиган машинанинг саноат нусхаларини ишлаб чиқариш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish