Курбанова Моҳира Абдувахабовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иссиқликка чидамли, оловбардош кремний сақловчи олигомерларни тадқиқ қилиш ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/T30.
Илмий раҳбар: [Исмаилов Исроил Исмаилович], кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти,DSc.27.06.2017.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Қодиров Тўлқин Жумаевич, техника фанлари доктори, профессор; Махсумова Ойтура Сиддиқовна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: полиэтилен ва сувли-дисперс бўёқлар учун гетерофункционал кремний сақлаган органик бирикмалар асосида антипиренлар олиш технологиясини яратишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кремний сақловчи олигомерларни ҳосил бўлишида ҳар хил турдаги элементларни (азот-, фтор-, бор-, фосфор-) ўзида тутган углеводород радикалларининг узунлигининг критик қиймати концентрация миқдори кўрсаткичига боғлиқлиги ҳамда полиолефинларни ва қопламаларни термик хоссалари кремний атомининг миқдорига боғлиқлиги асосланган;
полиолефинлар ва қопламаларнинг хоссалари кремний атомига ҳар хил радикалларни бириктириш ҳисобига самарали модификация усуллари яратилган;
асосий факторларни белгилашда, маҳаллий хомашё силикатли ресурслари асосидаги полимерлар ва композицион материалларнинг ўт олиш ва ёнувчанлик жараёнларини йўналишли бошқариш аниқланган;
кремний сақловчи олигомерли антипиренларни эпоксид группаларни гидроксил гуруҳлари билан нуклеофил алмашинуви реакциялари асосида галоидэпоксид мономерлар, карбон кислоталар ва амин гуруҳларини силикатлар билан бирикиш технологияси яратилган;
азот, фосфор, фтор ва кремний сақловчи гетерофункционалли олигомерли антипиренлар, таркибида гидрофил ва гидрофоб бирикмаларни сақлаган полиолефинлар ва сувли-дисперсион системаларни модифицирлаш технологиялари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Иссиқликка чидамли, оловбардош, кремний сақловчи олигомерларни олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган оловбардош сувли дисперс бўёғини олиш техник шартлари «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Тs 15125718-001:2016). Техник шарт технологик жараёнида ишлатилаётган импорт ҳисобига четдан кириб келаётган антипиренларни ўрнига кремний сақловчи олигомерлар асосида олинган антипиренларни ишлатиш имконини беради;
кремний сақловчи антипирен билан модификацияланган оловбардош сувли-дисперсион бўёқлар олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 04813 2013й.). Натижада яратилган усул оловбардош сувли-дисперсион қопламалар олишга имкон берган;
ишлаб чиқарилган кремний сақловчи антипирен АП-1 ва у асосида олинган оловбардош сувли-дисперс бўёқларга корхона технологик регламенти ишлаб чиқилган (ООО «ORIGINAL COLOR MIX» лок-бўёқ ишлаб чиқариш корхонасининг 2017 йил 27 июлдаги 131-сон маълумотномаси). Технологик регламент импорт ҳисобига четдан кириб келаётган оловбардош сувли-дисперс бўёқлар ва уларнинг қўшимча компонентлари ўрнига натрий метасиликати, стеарин кислотаси ва фосфор кислота билан мочевина аддукти асосида олинган антипиренни ишлатиш имконини берган;
ишлаб чиқарилган АП-1 маркали антипиренлар оловбардош сувли-дисперс бўёқлар ва полиэтилен қувурлар ишлаб чиқарилишида татбиқ қилинган («Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамиятининг 2016 йил 6 сентябрдаги МА-01/03-1925-сон маълумотномаси). Натижада корхонада четдан импорт эвазига олиб келинаётган антипирен ишлаб чиқарилган кремний сақловчи антипирен билан алмаштиришга эришилади.