Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Хуршиджон Хасановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “10-12 ёшли гимнастикачиларни махсус ҳаракат тайёргарлигини ривожлантириш услубияти”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Ped847.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Илмий раҳбар: Алламуратов Шухратулла Иноятович, биология фанлари доктори, доцент;
Расмий оппонентлар: Ханкельдиев Шер Хакимович, педагогика фанлари доктори профессор; Хуррамов Жасур Қўйлиевич, педагогика фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқув машғулот гуруҳидаги 10-12 ёшли гимнастикачиларни махсус ҳаракат тайёргарлигини базавий элементларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
10-12 ёшли гимнастикачиларни махсус ҳаракат тайёргарлигини ривожлантириш учун уларнинг антропометрик, морфофункционал ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларидан келиб чиқиб спорт лаёқатини жорий ва босқичли назорат қилиш ҳисобига машғулотларни мақсадли (индивидуал ва кичик гуруҳлар) танлаш имконияти кенгайтирилган;
гимнастика машғулот дастурининг кўпкураш турида янги материалларини ўзлаштириш кўрсаткичларидан келиб чиқиб снарядларда мусобақа қоидалари бўйича ҳар бир ёндашувнинг давомийлиги бажариш сони, ушбу турда машғулот вақтини ва тузилишининг турли вариантларини ишлаб чиқиш ҳисобига модел тавсифлари такомиллаштирилган;
10-12 ёшли гимнастикачиларнинг вестибуляр анализаторларини барқарорлик даражасидан келиб чиқиб снарядларда мураккаб координацияли ҳаракатларни бажаришда махсус айланма ҳаракатларни фаол турларини комбинациялаш ҳисобига махсус ҳаракат тайёргарлигини ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
10-12 ёшли гимнастикачилар учун бўғимларнинг харакатчанлик даражасидан келиб чиқиб монотонликни йўқотиш учун микроциклларнинг турли йўналишларида юкламаларни ўзгартириш ҳисобига катта ҳажм ва шиддатдаги элементлар ва комбинацияларни ўзлаштириш услубияти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 10-12 ёшли гимнастикачиларни махсус ҳаракат тайёргарлигини ривожлантириш услубиятини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
10-12 ёш гимнастикачиларни антропометрик, морфофункционал ва жисмоний тайёргарлиги кўрсаткичлари бўйича умумий спорт лаёқатининазорат қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар “Гимнастика назарияси ва услубияти” (Ёш гимнастикачиларнинг тайёрлаш услубияти) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августидаги 418-сон буйруғи, 418/055-рақамли гувоҳнома). Натижада гимнастикачиларнинг ҳаракат тайёргарлиги 14-16% га яхшиланган;
гимнастика машғулот дастурининг кўпкураш турида снарядларда бажариладиган машғулотлар тузулишининг турли вариантларини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар «Гимнастика назарияси ва услубияти» (Ёш гимнастикачиларнинг тайёргарлик услубияти) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи, 418/055-рақамли гувоҳнома). Натижада снарядларда машғулотларни ўргатиш имконияти 18% яхшиланган;
 10-12 ёшли гимнастикачиларнинг акробатика ва батутда мураккаб координацияли ҳаракатларни бажаришда махсус ҳаракат тайёргарлигини комбинациялаш бўйича таклиф ва тавсиялар «Спорт педагогик маҳоратини ошириш» (Гимнастика) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сон буйруғи, 434/296-рақамли гувоҳнома). Натижада мураккаб координация қобилиятлари 12% га яхшиланган;
10-12 ёшли гимнастикачилар учун микроциклларнинг турли йўналишларида юкламаларни хажми ва шиддати элементлар ва комбинацияларни ўзлаштириш услубияти бўйича таклиф ва тавсиялар махсус ҳаракат тайёргарлигини мусобақа қоидаларига мувофиқ ҳар бир элементлар бўйича модел талаблари Тошкент шаҳар Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида шуғулланувчилари ўқув машғулот жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 4 декабрдаги 02-07-08-3433-сон далолатномаси). Натижада ҳаракат тайёргарлиги даражаларини ишончли (р<0,05) ўсганлигини кўрсатди. Махсус ҳаракат тайёргарлиги бўйича моделли даражага мос натижани кўрсатган гимнастикачилар сони, тадбиқ қилинган гуруҳларда 10-11ёшлиларда (мос равишда 9,5 ва 8,25 балл) 11-12 ёшлиларларникига нисбатан (мос равишда 9.0 ва 8.1 балл) ишончли (р= 0.05-0.01) юқори бўлган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish