Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшонкулов Лазиз Азаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мева-сабзавотни қайта ишлаш корхоналарида бошқарув ҳисобини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Iqt443.
Илмий раҳбар: Абдусаломова Нодира Баходировна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019. I.17.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Дусмуратов Ражаббой Давлетбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мева-сабзавотни қайта ишловчи корхоналарда бошқарув ҳисобини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
2010-1 «Хомашёни бирламчи қайта ишлаш» ҳамда 2010-2 «Тайёр маҳсулотни қуйиш ва қадоқлаш цехи» ишчи счётини киритиш орқалида асосий ишлаб чиқариш харажатларини тайёр маҳсулот билан тугалланмаган ишлаб чиқариш ўртасида оптимал тақсимлаш имконияти асосланган;
ишчи счётлар режасига 2410 «Эҳтимолий йўқотишлар бўйича харажатлар (зарарлар)» счётини қўшиш орқали харажатларнинг бошқарув ҳисобини аниқлиги ва шаффофлигини таъминлаш асосланган;
бошқарув ҳисобида асосий фаолият фойдасини аниқлаш учун харажатларнинг «фойдали, зарурий ва фойдасиз харажатлар» схемаси асосида бирламчи ҳужжат ва ҳисобот калькуляциясининг шакли таклиф этилган;
мева-сабзавотни қайта ишлаш корхоналарида бюджетлаштиришни хавфсизлик маржаси ва операцион воситалар асосида деталлаштириш асосида солиқ тўлагунча фойданинг 12 фоизга ошириш имконияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Мева-сабзавотни қайта ишловчи корхоналарда бошқарув ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
2010-1 «Хомашёни бирламчи қайта ишлаш» ҳамда 2010-2 «Тайёр маҳсулотни қуйиш ва қадоқлаш цехи» ишчи счётини киритиш орқалида асосий ишлаб чиқариш харажатларини тайёр маҳсулот билан тугалланмаган ишлаб чиқариш ўртасида  оптимал тақсимлаш таклифи «Ўзбекозиқовқатхолдинг» Холдинг компанияси акциядорлик жамияти томонидан тизим ташкилотлари ҳисоб сиёсатида махсулот таннарҳи ҳисобини юритиш тартибини белгилашда фойдаланилган («Ўзбекозиқовқатхолдинг» Холдинг компаниясининг 2020 йил 28 августдаги БИ/10-673-сон маълумотномаси). Натижада мева-сабзавотни қайта ишловчи корхоналарда асосий ишлаб чиқариш харажатларни тайёр маҳсулот ва тугалланмаган ишлаб чиқариш ўртасида тақсимланиши ва шу асосида маҳсулот бирлиги таннархини аниқ шакллантириш имконияти яратилган;
ишчи счётлар режасига 2410 «Эҳтимолий йўқотишлар бўйича харажатлар (зарарлар)» счётини қўшиш орқали харажатларнинг бошқарув ҳисобини аниқлиги ва шаффофлиги таъминлаш бўйича таклифи «Ўзбекозиқовқатхолдинг» Холдинг компанияси акциядорлик жамияти ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган («Ўзбекозиқовқатхолдинг» Холдинг компаниясининг 2020 йил 28 августдаги БИ/10-673-сон маълумотномаси). Натижада мева-сабзавотни қайта ишловчи корхоналарда маҳсулот бирликлари учун қилинган харажатлар аниқлиги таъминлаш ҳамда эҳтимолий йўқотиш харажатлари миқдорини камайтиришга эришилган;
бошқарув ҳисобида асосий фаолият фойдасини аниқлаш учун харажатларнинг «фойдали, зарурий ва фойдасиз харажатлар» схемаси асосида бирламчи ҳужжат ва ҳисобот калькуляциясининг шакли бўйича таклифи «Ўзбекозиқовқатхолдинг» Холдинг компанияси акциядорлик жамияти ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган («Ўзбекозиқовқатхолдинг» Холдинг компаниясининг 2020 йил 28 августдаги БИ/10-673-сон маълумотномаси). Натижада маржинал даромад ҳажми, зарарсизлик нуқтаси даражасини ҳисоблаб чиқиш, қисқа муддатли бошқарув қарорларини қабул қилиш учун таҳлилий ахборотларни тўлиқ ва тезкор олиш имконияти яратилган.
мева-сабзавотни қайта ишлаш корхоналарида бюджетлаштиришни хавфсизлик маржаси ва операцион воситалар асосида деталлаштириш бўйича таклифи «Ўзбекозиқовқатхолдинг» Холдинг компанияси томонидан молиявий режалаштириш жараёнида қўлланилган («Ўзбекозиқовқатхолдинг» Холдинг компаниясининг 2020 йил 28 августдаги БИ/10-673-сон маълумотномаси). Натижада мева-сабзавотни қайта ишлаш корхоналарида махсулот сотиш хажмини аниқлаштириш асосида ижобий молиявий натижага эришиш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish