Sayt test rejimida ishlamoqda

Пирназаров Маъруф Махмуджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тизза бўғимининг жароҳатланиш хавфи бўлган спортчиларда тоғай тўқимасининг дистрофик ўзгаришини миқдорий баҳолаш», 14.00.38 – Спорт тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib1024.
Илмий раҳбар: Садиков Абдушукур Абдужамилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, PhD.10/30.12.2019.Tib.69.01.
Расмий оппонентлар: Ирисметов Мурод Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори; Гаврилова Елена Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади: МР-томография натижаларини баҳолаш асосида тизза бўғимлари шикастланиши хавфи бўлган спортчиларда тоғай тўқималарида дистрофик ўзгаришлар даражасини баҳолаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор бўғин тўқималари магнит резонанс холатини ҳужайра ва ҳужайралароро суюқлиги мувозанатини бузилиши туфайли ўзгаришларини аниқлаш орқали спортчиларда тизза бўғини магнит резонанс томографиясининг янги белгилари исботланган;
тўқималарда эркин ва боғланган сув молекуласи билан боғлиқ гидратация туфайли юз берадиган номагнит фаза векторининг силжишини баҳолаш орқали спортчилар тизза бўғинида юзага келадиган патологик ўзгаришларни эрта, клиника олди даврларда аниқлаш имконияти асосланган;
спортчилар тизза бўғинида юзага келадиган дегенератив ўзгаришларни спорт тури, спортчи жинси ва тизза бўғини суяклари анатомик қисмларига боғлиқ хусусиятлари аниқланган;
спортчилар тизза бўғинида патологик ўзгаришларни эрта даврларда аниқлаш имкониятини берувчи табақалаштирилган ва комплекс магнит резонанс томография бўйича кўрсатмалар ва ушбу текширувни танлаб қўллаш режимлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тизза бўғимининг зарарланиш хавфи бўлган спортчиларда тоғай тўқимаси дистрофик ўзгаришларини миқдорий баҳолаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида:
МРТ текширувлари маълумотларига кўра спортчиларнинг тизза бўғими тоғай тўқималарининг дистрофик ўзгаришлари бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «МРТ текширувлари маълумотларига кўра спортчиларнинг тизза бўғими тоғай тўқималарининг дистрофик ўзгаришини миқдорий баҳолаш алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 23 февралдаги 8н-р/141-сон маълумотномаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 27 февралдаги 8н-д/78-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома спортчиларда МР-томографик семиотикани асослаш бўйича олинган илмий натижалар ва улардаги тизза бўғимларининг шикастланишлари диагностикасида инвазив бўлмаган МР-томографияни қўллаш алгоритми (протоколи) асосида амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилган;
МРТ да саккиз эхофакорли sT2 cal_TSE кесимида ва ТЕ ва TR вақтларида қайд этилган натижалар бўйича ишлаб чиқилган диагностика усули Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг амалий фаолиятига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 23 февралдаги 8н-р/141-сон маълумотномаси). Натижада спортчиларда тизза бўғимларининг шикастланишлари диагностикаси, даволаш ва реабилитацияси муддатларини қисқартириш ва ҳаёт сифатини оширишга имкон яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish