Sayt test rejimida ishlamoqda

Шайзаков Шодияр Ибрагимович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маъмурий суд ишларини юритишда прокурор иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий асослари: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил”, 12.00.07 – Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Yu343. 
Илмий раҳбар: Хожиев Эркин Туйғунович, юридик фанлар номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бош прокуратура Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бош прокуратура Академияси, DSc.31/31.12.2020.I.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Тухташева Умида Абдиловна, юридик фанлар доктори, профессор; Нематов Жўрабек Нематуллоевич, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида маъмурий суд ишларини юритишда прокурор иштироки билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасини қиёсий-ҳуқуқий таҳлил қилиш орқали мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
прокурорнинг маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришда иштирок этиши прокуратура органларининг асосий йўналишларидан бири сифатида қонунда аниқ кўрсатилиши лозимлиги асослантирилган;
маъмурий суд ишларини юритишда прокурор вазифалари, мақсади, ваколатлари, прокурор фаолиятини баҳолаш мезонлари, маъмурий ва оммавий ҳуқуқий муносабатларда прокурор иштироки асослари такомиллаштирилган;
туманлараро маъмурий судларига ва юқори турувчи маъмурий судларга прокурорлар ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан ариза тақдим этиш тартиби асослаб берилган;
биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар прокурори ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан кассация протести келтириш билан боғлиқ таклифлар асослантирилган; 
ваколатли прокурорлар кассация протести келтириш тўғрисидаги масаласини ҳал қилиш учун тегишли суддан ишни талаб қилиб олишга фақатгина мурожаатлар мавжуд бўлганда йўл қўйилиши ҳақидаги таклифлар асослаб берилган;
кассация инстанцияси жараёнида прокурорнинг ҳуқуқларини такомиллаштириш орқали такроран протест келтириш ҳуқуқини мустаҳкамлаш ҳақидаги таклифлари асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маъмурий суд ишларини юритишда прокурор иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий асослари бўйича тадқиқотдан олинган илмий натижалар асосида:
прокурор маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришда иштирок этиши ҳамда қонунларга зид бўлган суд ҳужжатларига протест келтириш ҳақидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасини тўлдиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2021 йил 28 апрелдаги 27/2-122-21-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши прокуратура органлари фаолиятининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишга хизмат қилади; 
маъмурий суд ишларини юритишда прокурор вазифалари, мақсади, ваколатлари, прокурор фаолиятини баҳолаш мезонлари, маъмурий ва оммавий ҳуқуқий муносабатларда прокурор иштироки асослари Бош прокурорнинг “Маъмурий  суд ишларини юритишда прокурор иштирокининг самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2021 йил 31 мартдаги 1-сон маълумотномаси). Ушбу буйруқ прокуратура органларининг шу соҳадаги фаолиятини тартибга солишга хизмат қилади;  
ариза туманлараро маъмурий судларга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ёки уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларига эса Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан тақдим этиш тартиби юзасидан ишлаб чиқилган таклифлари Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 46-моддасини тўлдиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 06 майдаги 06/1-05/237514-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф прокурорларнинг мазкур соҳадаги фаолиятини такомиллаштиришга ва ишларнинг қонуний, асосли ва адолатли ҳал қилишга хизмат қилган; 
биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар прокурори ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан кассация протест келтириш билан боғлиқ таклифлардан Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 224-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 03 майдаги 14-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши ноқонуний суд қарорларига юқори суд инстанциясида қонуний баҳо берилишига хизмат қилган;
ваколатли прокурорлар кассация протести келтириш тўғрисидаги масаласини ҳал қилиш учун тегишли суддан ишни талаб қилиб олишга фақатгина мурожаатлар мавжуд бўлганда йўл қўйилиши ҳақидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 2301-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 03 майдаги 14-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши прокурор ҳар қандай ишни суддан талаб қилиб олиш ҳуқуқини чеклаши ва тортишувчанлик тамойили асосида дастлабки суд босқичида ишни қонуний ҳал қилишга хизмат қилади; 
ваколатли шахслар ишни кассация тартибида такроран кўриш тўғрисида протест келтириш ҳақидаги ариза билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарларига мурожаат қилишга ҳақли эканлиги тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 2481-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 03 майдаги 14-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши юқори суд биринчи инстанциясида қонун устуворлиги таъминланишига, ноқонуний суд қарорларини бекор қилишга ёки қонунга мувофиқлаштиришга шунингдек, суд босқичида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашнинг янада кучайтирилишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish