Sayt test rejimida ishlamoqda

Собиров Бобур Бахтишодович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотларДиссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туристик ҳудуд рақобатбардошлигини оширишнинг методик асосларини такомиллаштириш” 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Iqt689
Илмий раҳбар: Алимова Машҳура Тоирхоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSс.03/30.12.2019.I.18.01
Расмий оппонентлар: Навруз-зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сафаров Баходирхон Шахриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида туристик ҳудуд рақобатбардошлигини ошириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«туристик дестинация» тушунчасининг моҳияти унинг туристик ҳудуддан фарқли рақобатбардош истеъмол қиймати ва жозибадор туристик ресурс салоҳиятига эгалиги хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган; 
туризм соҳасида рақобатбардошликнинг мега-, макро-, мезо-, микро-даражадаги тизимли-тузилмавий моҳияти ва уни таъминлашда синергетик самарани асослаш орқали туристик ҳудуд рақобатбардошлиги модели такомиллаштирилган;
туристик ҳудудга тегишли ишбилармонлик муҳити, халқаро очиқлик, туристик инфратузилма, табиий ва маданий ресурслар салоҳияти, нарх бўйича рақобатбардошлик индексларини мини-макс бўйича стандартлаш орқали интеграциялаш асосида туристик ҳудуд рақобатбардошлиги интеграл кўрсаткичини баҳолаш методикаси такомиллаштирилган;
туристик ҳудудлар ва мамлакат рақобатбардошлиги кўрсаткичларининг ҳудудий туристик мобиллик даражасига таъсирини инобатга олган ҳолда туристик оқимнинг ўрта муддатли истиқбол учун прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туристик ҳудуд рақобатбардошлигини оширишнинг методик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
«туристик дестинация», «туристик ҳудуд», «туристик зона», «туристик минтақа» тушунчаларининг такомиллаштирилган таърифларини мужассам этган илмий таклифлар 2020 йил 8 январдаги 06-01/426-сонли “2020-2022 йилларда Самарқанд туманининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни комплекс ривожлантириш Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2021 йил 16 февралдаги 02-16-1612-сонли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш алоҳида ҳудудлар бўйича туризм статистикасини ўзаро боғлиқликда юритиш имкониятини яратган;
туристик ҳудуд рақобатбардошлигининг такомиллаштирилган модели бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий ва илмий-амалий таклифлар Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2021 йил 16 февралдаги 02-16-1612-сонли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш туризм соҳасини ривожлантириш дастурини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари, илм-фан ва таълим, хусусий бизнес ҳамкорлиги механизмини шакллантириш имкониятини яратган;
туристик ҳудуд рақобатбардошлиги интеграл кўрсаткичи ва уни баҳолаш методикаси бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий ва илмий-амалий таклифлар Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 02-16/4504-сонли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш натижасида ҳудудларнинг туристик рақобатбардошлик рейтингидан келиб чиқиб, мақсадли ва манзилли дастурларни ишлаб чиқиш имконияти кенгайган;
туристик ҳудудлар ва мамлакатлар рақобатбардошлиги кўрсаткичларининг ҳудудий туристик мобиллик даражасига таъсирини ҳисобга олувчи кирувчи туристик оқимнинг ўрта муддатли истиқбол учун прогноз параметрлари Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси амалиётида татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 02-16/4504-сонли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш натижасида мазкур рақобатбардошлик индексида Ўзбекистон Республикасининг ўрнини акс эттириш механизми такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish