Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурмаматова Раҳима Раҳмановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Саноат корхоналарида ишлаб чиқаришнинг хавфлилик омилларини камайтириш”, 05.10.01 – “Меҳнатни муҳофаза қилиш ва инсон фаолияти хавфсизлиги” ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2019.2.PhD/T1237.
Илмий раҳбар: Юлдашев Орунбай Раҳмонбердиевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси, PhD.40/30.12.2020.Т.129.01.
Расмий оппонентлар: Хасанов Бахриддин Баратович техника фанлари доктори, профессор; Ғаниев Тоҳир Аҳмедович техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналарида чанг портлашига сабаб бўлувчи хавфли омилларни камайтириш, инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига чангнинг хавфли таъсирини аниқлаб, ҳимоялаш чораларини кўришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чанг ҳосил қилувчи ишлаб чиқариш корхоналарини портлашга қарши баҳолаш усули ишлаб чиқилган бўлиб, ишлаб чиқариш хоналарини ёнғин хавфи “В” тоифасидан портлаш хавфи “Б” тоифасига ўтказишда иқтисодий самарадорлик асосланган;
чанг ҳосил қилиш жараёнларини комплекс ҳисобга олиш ва портловчи чанг-ҳаво аралашмаларининг ҳосил бўлиш шароитлари таҳлил қилинган, чанг ва унинг интенсивлиги, хонанинг баландлиги ва майдонининг нотекислиги, чангнинг муаллақ ҳолатга ўтиши ва портловчи ёниш жараёнида иштирок этиши ҳисобга олинган; 
ишлаб чиқариш биноларида чанг чиқариш жараёнининг пайдо бўлиши назарий жиҳатдан хоналардаги чанг баланси, чанг чиқариш жараёнининг математик усулдаги тадқиқи, чанг интенсивлиги асосли равишда таҳлил қилинган ва тажрибалар тарзида чанг зарраларининг муаллақ ҳолатга ўтиши ҳамда портловчи ёниш жараёнида иштирок этувчи миқдори аниқланган; 
чанг портлаши оқибатида барча чанг зарралари муаллақ ҳолатга ўтиши ва портловчи ёниш жараёнида иштирок этиши натижасида 
хавф-хатар даражаси ортиши аниқланган, инсон ҳаёти ва соғлиғига етказиладиган зарарлар, жароҳатлар ва касб касалликлари аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Саноат корхоналарида ишлаб чиқаришнинг хавфлилик омилларини камайтириш бўйича олинган натижалар асосида:
саноат корхоналарида ёниш чангларини чиқариш билан боғлиқ бўлган портловчи ёнувчан тоифаларни аниқлаш усули топилган, унда ҳар бир ишлаб чиқариш корхонаси учун хос бўлган бир-бирига боғлиқ бўлган омилларни ҳисобга олинган, илмий асосланган қоидалар ва воситалар татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси “O’ZTO’QIMACНYILIKSANOAT” уюшмаси Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар “SANAM” масъуляти чекланган жамиятнинг  2020 йил 10 мартдаги, “BUNYODKOR KAFOLAT SERVIS” масъуляти чекланган жамиятнинг  2020 йил 16 мартдаги, Қарши давлат университетининг 2020 йил 18 мартдаги, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 2021 йил 30 июндаги далолатномалари). Натижада, “В” ёнғин хавфи тоифаси тайинланиб, “Б” тоифасини босиб чиқаришга 12723817 сўм маблағ тежалган; 
хавфсизлик техникаси қоидалари, жароҳатланишларнинг олдини олиш, ишлаб чиқариш биноларида портловчи ёнувчан чанг-ҳаво аралашмалари, осон тикланадиган конструкциялар, чанг миқдорини ўлчайдиган лаборатория жиҳозлари ва микроиқлимни санитар-гигиеник меъёрлари  таклиф этилган (“Ўзбекнефтегаз” АЖ Муборак газни қайта ишлаш заводининг 2020 йил 9 июндаги №8-2/FX-1573-cонли далолатномаси, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2021 йил 16 сентябрдаги 04/670-сон маълумотномаси). Натижада, таклиф этилаётган  хавфсизлик техникаси қоидалари ва микроиқлимни санитар-гигиеник меъёрлари талабларига тўлиқ мослигини таъминлаш, ишчи-ходимларнинг шикастланишларини олдини олади ва жароҳатланишлар эҳтимолини 29-35% гача камайтиради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish