Sayt test rejimida ishlamoqda

Пардабаев Жасур Эшбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабдан ташқари таълимда ўқувчиларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш технологиялари”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Илмий раҳбар: Қўйсинов Одил Алмуротович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Шодиев Ризмат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдураимов Шерали Сайдикаримович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабдан ташқари таълимда ўқувчиларнинг  касбий тайёргарлигини ривожлаштириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабдан ташқари таълимда “Socratch tools” (Суқрот мантиғи), “SAMR Model” (алмаштириш, катталаштириш) ҳамда “C.R.E.A.T.E.” интерфаол ўқитиш технологиялари асосида ўқувчиларда ҳисоблаш-график, технологик-лойиҳалаш, ижодий конструкторлик махсус компетенцияларини шакллантиришнинг интенсив босқичлари ҳамда методикаси профессионал - йўналтирилганлик тамойили асосида ишлаб чиқилган; 
ўқувчиларнинг касбий мотивациясини тизимли равишда ўрганишда уларнинг қизиқишлари ва таълимий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда муҳандислик йўналишларидаги робототехника, мехатроника тўгаракларни ташкил этишнинг методик таъминоти “STEM - STEAM – STREAM” босқичларини ҳамда интеллектуал, коммуникатив ва иммитацион моделлаштириш фаолияти йўналишларни мувофиқлаштириш натижасида мазмунан такомиллаштирилган;
ўқувчилар касбий тайёргарлигини ривожлантиришда систем-мазмуний, профессионал йўналтирилган, инновацион фаолиятли, мезоний-баҳолаш ҳамда “STEАM - тaълим” босқичларидан иборат мактабдан ташқари таълимнинг технологик, методик ва дидактик таъминлаш компонентлари аниқлаштирилган; 
ўқувчиларнинг ўз иқтидори ва қизиқишлари асосида мактабдан ташқари таълим муассасаларида махсус компетенциялари (ҳисоблаш-график, технологик-лойиҳалаш, ижодий конструкторлик) даражасини аниқлаш усуллари, мезон ва даражалари амалий фаолиятни танқидий баҳолаш, мактабдан ташқари ўқув жараёнида прогностик-таҳлилий ва ташкилий-услубий функцияларни чуқурлаштириш воситасида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий таълим шароитида ўқувчиларнинг касбий компетенцияларини шакллантиришда STEAM таълим технологияларидан фойдаланиш бўйича тадқиқот натижалари асосида: 
“Socratch tools” (Суқрот мантиғи), “SAMR Model” (алмаштириш, катталаштириш) ҳамда “C.R.E.A.T.E.” интерфаол ўқитиш технологиялари асосида ўқувчиларда ҳисоблаш-график, технологик-лойиҳалаш, ижодий конструкторлик махсус компетенцияларини шакллантиришга доир методик ишланмаларидан “Умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат таълими фанини мазмунан модернизациялаш ҳамда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш технологиялари” (ПЗ-2014-0903160552, 2015-2017) мавзусидаги илмий амалий лойиҳалариларни амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 4 февралдаги 89-03-652-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ишланмалар ўқувчиларини касбий тайёргарлигини ривожлантиришда умумтаълим фанларига оид тушунчалар ҳамда техник билим ва кўникмаларнинг ривожлантиришга хизмат қилган; 
робототехника, мехатроника ва муҳандислик йўналишларидаги тўгаракларни ташкил этиш методикаси ва ҳисоблаш-график, технологик-лойиҳалаш, креатив конструкторлик кўникмаларини шакллантиришнинг ахборот методик таъминоти Баҳмал туман “Баркамол авлод” болалар мактаби, Бандихон туман “Баркамол авлод” болалар мактаби, Наманган шаҳар “Баркамол авлод” болалар мактабида мактабдан ташқари таълим жараёнига жорий этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 4 февралдаги 89-03-652-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган таъминот ўқувчилар касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
мактабдан ташқари таълимда ўқувчиларнинг муаммоларни кенг қамровли тушуниш, ижодий фикрлаш, муҳандислик ёндашув, танқидий фикрлаш,  дизайн асосларини тушуниш кўникмаларини баҳолашга қаратилган топшириқлар (тизимлаштирилган маълумотлар, лаборатория ишланмалари ва касбий характердаги интеллектуал топшириқлар) тизими ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 4 февралдаги 89-03-652-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг касбий тайёргарлигини даражасини баҳолаш имкони такомиллаштирилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish