Sayt test rejimida ishlamoqda

Ботирова Шахло Исамиддиновнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Адабий таълим кластерининг илмий-педагогик асослари”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.DSc /Ped216.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти. 
Илмий маслаҳатчи: Мухамедов Гафурджан Исраилович, кимё фанлари доктори, профессор, фан арбоби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Ходжамқулов Умид Негматович, педагогика фанлари доктори, доцент; Қуронов Маҳаммад, педагогика фанлари доктори, профессор; Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогиканинг устувор тамойилларига таянган ҳолда адабий таълим кластерининг илмий-педагогик асосларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
узлуксиз таълим тизимида адабиёт ўқитиш самарадорлигини таълим кластери шароитида оширишнинг методик таъминоти таълим олувчиларда шахсга йўналтирилган, компетенциявий ва акмеологик компетенцияларни интенсив шакллантиришни кўзда тутувчи ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни амалга ошириш, муайян фаразларни илгари суриш, натижаларни асослаш, маълум хулосаларга келиш каби кўникма ва малакаларни шакллантиришга хизмат қиладиган муаммоли таълим технологияларини ўқитувчилар фаолияти мазмунига ўзаро интегратив сингдириш орқали такомиллаштирилган;
адабий таълим узвийлиги ва узлуксизлигига устуворлик берилган тизимлараро ижтимоий шерикликнинг ўқитиш сифатига таъсир этувчи эмпатия, ишонч, ўзаро тўлдирувчилик, очиқлик каби педагогик имкониятлар адабиётнинг тарбиявий таъсирини ватанпарварлик, шахсий намуна, одоб-ахлоқ, илм-олиш, касб-ҳунарга оид умуминсоний ва миллий-маданий қадриятлар уйғунлигини этнопедагогик қадриятлар воситасида кучайтириш асосида такомиллаштирилган;
адабий таълим ҳудудий тузилмасининг мослашувчан модели узлуксиз таълим тизимида адабиёт ўқитишга қўйилувчи илмийлик, тизимлилик, изчиллик, анъанавийлик, новаторлик каби замонавий талабларни компетенциявий ёндашувга асосланган ўқув муҳитига оптималлаштириш орқали такомиллаштирилган;
адабий таълимда келажак ўқитувчиси концепцияси ва замонавий адабиёт фани ўқитувчисининг профессиограммаси педагогиканинг когнитив, шахсий, маданий ва компетентлик каби замонавий парадигмаларига қиёсий устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган; 
умумтаълим мактабларида замонавий педагогик ёндашувлар (шахсга йўналтирилган, компетенциявий ва акмеологик)ни адабий таълимга татбиқ этиш методикаси ўқувчиларда матнни тушуниш, таҳлил қилиш ва мулоҳаза юритиш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган интерфаол таълим талаблари асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Адабий таълим кластерининг илмий-педагогик асослари ва уни амалиётга татбиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолаш халқаро PISA талаблари асосида ишлаб чиқилган умумтаълим мактабларида замонавий педагогик ёндашувларни адабий таълимга татбиқ этиш методикасидан Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини халқаро баҳолаш дастурига тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 17 августдаги 01/11-01/10-1202-сонли маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг PISA талаблари бўйича ўқиш саводхонлиги кўникмалари ошишига эришилган;
адабий таълим кластери тушунчаси (модели, тузилмаси, таснифи, тамойиллари)нинг илмий-педагогик муаммо сифатидаги назарий асослари ҳамда кластер шароитида интеграцияга асосланган адабиёт ўқитишнинг методик таъминоти (таълим шакли, мазмуни, воситалари, усуллари, йўллари)ни такомиллаштириш бўйича илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда бажарилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини ҳамда 2017-2020 йилларда амалга оширилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 3 июндаги 17-01-137- сон маълумотномаси ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 12 августдаги 02-07-2038/04-сон далолатномаси). Натижада, мактабгача, умумий ўрта ва олий таълим муассасалари ҳамкорлигини адабий таълим кластери воситасида ривожлантириш методлари такомиллаштирилган;
адабиёт ўқитиш самарадорлигини таълим кластери шароитида оширишнинг методик таъминоти бўйича тадқиқотнинг илмий хулосалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 213-сон “Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 12 августдаги 02-07-2038/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак адабиёт фани ўқитувчиларида касбий компетенцияларни кластер ёндашуви асосида шакллантириш бўйича педагогик олий таълим муассасаларининг илмий (адабий таълим кластери тадқиқи) ва амалий (адабий таълим кластери татбиқи) йўналишларида фаолият самарадорлигини оширишга эришилган;
адабий таълим мазмунида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш масаласи ижтимоий шериклик (эмпатия, ишонч, ўзаро тўлдирувчилик, очиқлик)га йўналтирилган кластер ҳамкорлик тизими (технологияси, механизми, методикаси, шакллари, воситалари), муҳити (эҳтиёж, зарурат, натижа) ва шароити (муаммо, ечим, механизм) асосида такомиллаштириш бўйича илмий хулосалар 2015-2017 йилларда Қарши давлат университетида бажарилган А-1-173 рақамли “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” амалий лойиҳаси мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 12 августдаги 02-07-2038/04-сон далолатномаси). Натижада, кластер ёндашуви асосида адабий таълим мазмунида узвийлик ва узлуксизлик масаласи таъминланган; 
адабий таълимни ташкил этишда ҳудудий яхлитликни таъминлашга йўналтирилган узлуксиз таълим тизими шароитида адабий таълим кластери ҳудудий тузилмаси (модулли мактабгача таълим лабораторияси, мактаб лабораторияси, педагогик таълим инновацион кластер маркази) ғояси ва педагогик таълимда ўзаро ҳамкорлик тамойиллари бўйича илмий хулосалар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 12 августдаги 02-07-2038/04-сон далолатномаси). Натижада, мактабгача, умумий ўрта ва олий таълим муассасалари ҳамкорлигини адабий таълим кластери воситасида ривожлантириш методикаси такомиллаштирилган;
педагогиканинг замонавий парадигмаларига устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган келажак ўқитувчиси концепцияси ва замонавий адабиёт фани ўқитувчиси профессиограммаси бўйича илмий хулоса ва амалий таклифлардан “Ўзбек адабиёти тарихи” ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-буйруғига асосан (рўйхат рақами 237-312) ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 12 августдаги 02-07-2038/04-сон далолатномаси). Натижада, замонавий адабиёт фани ўқитувчисининг касбий ва шахсий компетентлиги бўйича талаблар тизими такомиллаштирилган;
узлуксиз таълим тизимида адабий таълимни такомиллаштириш илмий-методик асослари, адабий таълим кластери тузилмаси, замонавий педагогик ёндашувларни адабий таълимга татбиқ этиш, адабий алоқалар бўйича илмий хулосалар 2018-2019 йилларда Низомий номидаги Озарбайжон Республикаси Фанлар Академияси Баку бўлимининг “Озарбайжон-Ўзбекистон муносабатларида адабиётнинг ўрни ва аҳамияти” №4-57 рақамли лойиҳаси мазмунига сингдирилган (Озарбайжон Республикаси Фанлар Академиясининг 2020 йил 10 апрелдаги 47-сон маълумотномаси ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 12 августдаги 02-07-2038/04-сон далолатномаси). Натижада, озарбайжон-ўзбек адабий алоқаларини мустаҳкамлаш, адабий таълимда ижтимоий шерикликка йўналтирилган кластер ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish