Sayt test rejimida ishlamoqda

Умарова Гулруҳ Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қўл ва оёқлар суякларининг яхши сифатли ўсма ва ўсмасифат касалликлари диагностикаси ва жарроҳлик йўли билан даволаш», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib686.
Илмий раҳбар: Асилова Саодат Убайевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12. 2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Худойбердиев Қобил Турсунович. тиббиёт фанлари доктори, профессор; Полатова Джамила Шагайратовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қўл ва оёқ суякларининг хавфсиз ўсма ва ўсмасимон касалликларини дифференциал ташхислаш ва жарроҳлик йўли билан даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор қўл ва оёқ суяклари ўсмалари ва ўсмасифат касалликларида суякдаги патологик ўчоққа олдиндан белгилаш ёрдамида каминвазив муолажани амалга ошириш ва даволашни соддалаштириш имконини берувчи хирургик даволаш усули ишлаб чиқилган;
қўл ва оёқ суяклари ўсмалари ва ўсмасифат хосилаларини хирургик олиб ташлангандан кейин  суяк девори шикастини олдини олиш имконини берувчи ва электрокоагуляция хамда фаол кислородга асосланган физикавий ва кимёвий воситалар ёрдамида бўшлиққа ишлов бериш усули такомиллаштирилган;
қўл ва оёқ суяклари ўсмалари ва ўсмасифат хосилаларининг шакли, ички тузилиши, ташқи чегараси, хажми, жойлашишига кўра  ажратилган эрта дифференциал нур ташхиси белгилари асосида патологик ўчоқ сифати (характерини) аниқлаш мумкинлиги исботланган; 
қўл ва оёқ суякларининг ўсмалари ва ўсмасифат касалликларида патологик ўчоқнинг жойлашуви ва ҳажмини эътиборга олган холда биринчи марта жаррохлик муолажа тури ва суяклар пластикаси материалини танлашда дифференциал ёндашув асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қўл ва оёқ суякларининг хавфсиз ўсма ва ўсмасифат касалликларини ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
қўл ва оёқ суякларининг хавфсиз ўсма ва ўсмасифат касалликларида кистоз ҳосилаларини хирургик даволашни мукаммаллаштириш бўйича илмий тадқиқотлар натижалари асосида Интеллектуал мулк агентлигининг «Қўл ва оёқнинг узун найсимон суякларининг кистоз ҳосилаларини жарроҳлик йўли билан даволаш усули» ихтирога патент олинган (IAP 05867, 04.06.2019 й). Олинган натижалар суякдаги патологик ўчоққа каминвазив муолажа ёрдамида даволаш ва атрофдаги тўқималарнинг шикастланишини камайтириш, операция вақтини, эрта реабилитацияни ва қўл-оёқ функциясини тиклаш вақтини қисқартириш имконини берган; 
узун суякларда қўл ва оёқ суякларининг хавфсиз ўсма ва ўсмасифат касалликларини жарроҳлик йўли билан даволашни такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари бўйича Интеллектуал мулк агентлигининг «Узун найсимон суякларнинг кистоз ҳосилаларини даволаш усули» фойдали моделига патент олинган (FAP 01415, 28.08.2019 й). Олинган натижалар ўсма билан чегарада бўлган соғлом суяк деворларини максимал даражада сақлаб қолган ҳолда, суяк бўшлиғига комбинацияланган усулда ишлов беришга асосланган даволаш усули суяк тукимасини максимал даражада сақлаш имконини берган;
қўл ва оёқ суякларининг хавфсиз ўсма ва ўсмасифат касалликларини ташхислаш ва жарроҳлик йўли билан даволашни такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида «Турли жойлашган суяк хондромаларини даволаш усули» номли услубий тавсияномаи тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 27 февралдаги 8н-д/32-сон маълумотномаси). Олинган натижалар қўл ва оёқ суякларининг хавфсиз ўсма ва ўсмасифат касалликларини ташхислаш ва жарроҳлик йўли билан даволашни яхшилаш, тўқималар жарохатини камайтириш, қўл-оёқлар функциясини тиклаш имконини  берган;
қўл ва оёқ суякларининг хавфсиз ўсмалари ва ўсмасифат касалликларига чалинган беморларни ташхислаш ва жарроҳлик йўли даволаш натижаларини яхшилаш бўйича илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, жумладан, Республика болалар ортопедия маркази, Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт марказлари амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 7 сентябрдаги 08-09/11598-сон маълумотномаси). Олинган натижалар қўл ва оёқ суякларининг хавфсиз ўсма ва ўсмасифат касалликларини ташхислаш ва жарроҳлик йўли билан даволашни 96,2% гача яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish