Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаджанова Замира Хикматовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бирламчи тиббий бўғинда аҳолига неврологик ёрдам кўрсатиш концепциясини ишлаб чиқиш», 14.00.13 – Неврология, 14.00.33 –  Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент. (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.DSc/Tib369.
Илмий раҳбар: Гафуров Бахтияр Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бабаджанов Абдумурат Саттарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc. 04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Маджидова Яқутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Магзумова Шахноза Шахзодэевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Раимова Малика Мухаммеджановна, тиббиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бирламчи тиббий бўғинда оилавий шифокорлар даражасида асосий неврологик синдромлар белгиларини ташхислаш ва касаллик прогнозини оптималлаштириш ҳамда  неврологик ёрдамни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Бухоро ва Навои вилоятида бирламчи тиббий бўғин муассасаларида мурожаатларнининг ошиши билан асосий неврологик касалликлар тарқалиши орасида узвий боғлиқлик аниқланган, ҳамда беморларга кўрсатилган тиббий ёрдамнинг ҳажми ва сифати баҳоланган;
соғлиқни сақлаш тизими амбулатор поликлиника шароитида  бирламчи мурожаатлар динамикада ошиши асосида кўрсатиладиган неврологик хизмат турларини кенгайтиришнинг иқтисодий самарадорлиги аниқланган;
аҳоли неврологик касалланишида цереброваскуляр касалликлар устун туриши ва қон томир касалликлари асосий омиллиги аниқланган, ҳамда уни мақсадли профилактика самарадорлик кўрсаткичи исботланган;
неврологик беморларга амбулатор поликлиника ва хусусий клиника шароитида ихтисослашган ёрдамга эҳтиёжлик даражаси ва сифати қиёсий  баҳоланган;
бирламчи тиббий бўғинда неврологик беморларга ихтисослашган парваришга бўлган эҳтиёж даражасини аниқлаш асосида эрта ташхислаш, даволаш ва профилактик чора тадбирлари алгоритми оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бирламчи тиббий бўғинда аҳолига неврологик ёрдам кўрсатиш концепциясини ишлаб чиқиш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
неврологик касалликларнинг эрта ташхисоти бўйича олинган илмий натижалар асосида «Неврологик оғриқлар, симптомлар ва синдромлар хусусияти» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 1ноябрдаги 8н-д/450-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома неврологик касалликларнинг сабабини аниқлашда ва  диагностикаси, профилактикасига  комплекс ёндашувида фойдаланиш имконини берган; 
умумий амалиёт шифокорларининг фаолияти, менежмент терапияси бўйича олинган илмий натижалар асосида «Умумий амалиёт шифокорининг ташкилий фаолияти ва унинг етакчи функциялари» номли  услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 1 ноябрдаги 8н-д/450-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома неврологик статуснинг ҳолати ва асаб тизими касалликларининг диагностикасининг самарадорлигини яхшилаш, даволаниш муддатини қисқартириш, асоратлар ва такрорий госпитализациялар сонини камайтириш имконини берган;
неврологик касалликларни ривожланишини эрта диагностик мезонларини қўллаш ва замонавий даволаш тамойилларини такомиллаштиришга оид илмий тадқиқотлар натижалари соғлиқни  сақлаш амалиѐтига, жумладан, Когон ва Қоракўл туманларининг оилавий поликлиникалари, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва 2-сонли оилавий поликлиника амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 16 мартдаги 8н-з/50-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари неврологик касалликларни эрта босқичларида ташхислаш, прогнозлаш ва замонавий дифференцияаллашган даволаш муддатини қисқартириш ҳамда асоратларни олдини олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish