Sayt test rejimida ishlamoqda

Искандарова Ирода Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Лимфатик диатезли болаларда сурункали гломерулонефритнинг кечиш хусусиятлари ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib629.
Илмий раҳбар: Рахманова Лола Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шамансурова Эльмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Фазлитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиет маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: лимфатик диатезли  болаларда сурункали гломерулонефрит нефротик шаклининг кечиш хусусиятларини аниқлаш ва даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лимфатик диатезли болалардаги сурункали гломерулонефритнинг нефротик шаклида  иккиламчи иммунетишмовчилик холати таъсири сабабли клиник ва лаборатор ўзгаришларнинг кучайиши асосланган; 
лимфатик диатезли болалардаги сурункали гломерулонефритнинг нефротик шаклида   иккиламчи иммун етишмовчилик холати сабабли ҳужайравий ва гуморал иммунитет бузилишлари, С3, С4 комплемент компонентлари, IL-2 цитокини ишлаб чиқарилишининг камайиши оқибатида кўп бўғинли иммунологик етишмовчилик ривожланиши исботланган; 
лимфатик диатезли болалардаги сурункали гломерулонефритнинг нефротик шаклида сифатий (клиник) ва миқдорий (лаборатор, иммунологик) кўрсаткичларнинг кучли математик комбинацияси туфайли  иккиламчи иммунетишмовчилик холати ривожланиши, касалликнинг чўзилувчан ва қайталанувчан кечиши, гормонга чидамли ва гормонга тобе шаклларининг ривожланиши асосланган; 
илк бор сурункали гломерулонефрит, сурункали гломерулонефрит+лимфатик диатез ва лимфатик диатезли болаларда касаллик асоратларини прогнозлаш алгоритми ишлаб чиқилган, сурункали буйрак етишмовчилиги ва бошқа асоратларнинг эрта профилактикаси асосланган ва даволашни такомиллаштиришда  тизимли энзимотерапиянинг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лимфатик диатезли  болаларда сурункали гломерулонефритнинг кечиш хусусиятлари ва даволашни такомиллаштириш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
лимфатик диатезли  болаларда сурункали гломерулонефрит нефротик шаклининг клиник-лаборатор ва иммунологик кечиш хусусиятларини ўрганиш, асоратлар ривожланишини эрта профилактика қилиш ва прогнозлаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Лимфатик диатезли болаларда сурункали буйрак касалликларини прогнозлаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 23 ноябрдаги  8н-р/496-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болалардаги сурункали гломерулонефрит нефротик шакли, сурункали гломерулонефрит+лимфатик диатез ва лимфатик диатезда турли хил асоратлар ривожланишини  эрта профилактика қилиш  ва прогнозлашни амалга ошириш имконини берган;
болаларда сурункали гломерулонефрит нефротик шакли лимфатик диатез билан коморбид кечганда  даволашни такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Лимфатик диатезли болаларда сурункали буйрак касаллигининг иммунтерапия алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 11 декабрь  8н-р/537-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали гломерулонефрит нефротик шакли ва нефротик шаклдаги сурункали гломерулонефрит лимфатик диатез билан коморбид кечганда клиник, лаборатор ва иммунпатологик жараёнларнинг ўзаро кучли комбинациясига асосан тизимли энзимотерапия препарати вобэнзимни қўллаш билан даволашни такомиллаштириш имконини берган;
болаларда сурункали гломерулонефрит нефротик шакли лимфатик диатез билан коморбид кечганда клиник-лаборатор ва иммунологик хусусиятларга асосланган ҳолда асоратларни эрта профилактика килиш, прогнозлаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббий маркази ва Қорақалпоқ республикаси болалар кўп тармоқли тиббий маркази амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 декабрь 8н-з/261-сон маълумотномаси). Амалиётга жорий килинган даволаш усули ва прогнозлаш алгоритми орқали сурункали гломерулонефрит нефротик шакли, сурункали гломерулонефрит лимфатик диатез билан коморбид кечганда ва лимфатик диатез билан касалланган болаларга тиббий ёрдам сифатини ошириш, турли хил асоратлар ривожланиш хавфини, ногиронлик, ўлимни камайтириш, касаллик ремиссия даврини узайтириш, бемор хаёт сифатини яхшилаш, касалхонада даволаниш муддатини 3 кунга қисқартириш ва йиллик сарф-харажатни камайтириши хисобига иқтисодий самарадорликка эришиш имконини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish