Sayt test rejimida ishlamoqda

Джахангирова Гулноза Зинатуллаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дон маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнларида мева ва сабзавот кукунларини қўллаш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17–Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/T37.

Илмий раҳбар: Турсунходжаев Пулат Мухамедович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Курбанов Жамшед Мажидович, техника фанлари доктори, профессор; Баракаев Нусрат Раджабович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот номи: «Ўздонмаҳсулот» АК.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий ўсимлик хомашёларини қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланганҳолда ун маҳсулотлари таркиби ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

кукунсимон яримфабрикатларнинг нутриент таркиби, функционал-технологик ва токсикологик хоссалари аниқланган;

кукунсимон яримфабрикатларнинг катаболик регрессия жараёнларига, новвойлик ачитқиларининг фаоллашувига ва тайёр маҳсулот сифатига таъсири исботланган;

кукунсимон яримфабрикатлар қўшиб тайёрланган нон-булка маҳсулотларининг кимёвий таркиби ва тиббий-биологик хоссалари аниқланган;

олма, сабзи, қовоқ, ош лавлаги, қизил-чучук қалампир кукунларидан  яримфабрикатлари олиш, улар асосида нон-булка маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиялари яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида мева-сабзавот кукунларини қўллаш бўйича таклифлар асосида:

нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP№04248, 2008 й.). Натижада хушбўй моддаларга эга маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, унинг озуқавий ва биологик қимматини ошириш имконини берган;

мева ва сабзавот хомашёларини қайта ишлаш маҳсулотлари қўшилган оммавий истеъмолбоп қолипли нон маҳсулотларини тайёрлаш технологияси ишлаб чиқаришга жорий этилган («TOSHKENT NON» нон ишлаб чиқариш уюшмасининг 2017 йил 22 августдаги 06-458-сон маълумотномаси). Натижада қолипли нон маҳсулотлари сифати ва ишлаб чиқариш самарадорлиги 16% ошишига имкон берган.

озиқавий компонентларга бой мева ва сабзавот кукунлари қўшилган булочка маҳсулотларини тайёрлаш технологияси ишлаб чиқаришга жорий этилган («TOSHKENT NON» нон ишлаб чиқариш уюшмасининг 2017 йил 22 августдаги 06-458-сон маълумотномаси). Натижада булочка маҳсулотлари сифати ва ишлаб чиқариш самарадорлиги 17% ошишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish