Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимов Абдулахат Абдужабборовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғўзанинг интрогрессив тизмаларини биотик стрессларга бардошлиги ва унинг ирсийланиши», 03.00.09–Умумий генетика (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/В30.

Илмий раҳбар: Абзалов Мирадхам Фузаилович, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.29.08.2017.В.53.01.

Расмий оппонентлар: Ризаева Сафия Мамедовна, биология фанлари доктори, профессор; Бобоев Сайфулла Ғафурович, биология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўзанинг интрогрессив линиялари иштирокида олинган дурагай популяцияларнинг вилтга чидамлилик белгисининг ирсийланиши ва ўзгарувчанлигини аниқлаш ҳамда зараркунандаларга чидамлилиги асосида янги навлар яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ота-она шакллар ва уларнинг дурагайларида зараркунандаларга чидамлилик даражаси ҳамда вертициллез вилтга кучли инфекцион фонида ғўзанинг F1, F2, F3 реципрок авлод ўсимликларида бир ўсимликдаги кўсаклар сони белгисининг ўзгарувчанлиги аниқланган;

ғўза ўсимлигининг реципрок F1, F2, F3 авлодларида вертициллёз вилтига чидамлилик белгиси ота-она шакллари бўлмиш синтетик интрогрессив линиялардан (ИЛ-296, ИЛ-1378, ИЛ-32) тўлиқсиз доминантлик типида ирсийланиши, бир ўсимликдаги кўсаклар сони белгиси  эса ғўзанинг маданий аллотетраплоид ота-она шакллари бўлмиш КС-1 ва АН-14 навлари ўсимликларидан ирсийланиши исботланган;

1–3 авлод ўсимликларидаги «битта ўсимликдаги кўсаклар сони» белгисининг вертициллёзли вилт билан зарарланиш даражасига қараб ирсийланиши ҳамда ота-она ва уларнинг дурагай шаклларида шира ва ўргимчаккана билан зарарланиш даражалари аниқланган;

вертицеллёз вилти билан касалланиш даражасининг ошиши билан бирламчи ота-она шаклларида ва реципрок F1, F2 авлодларда, айниқса чидамсиз ота-она (КС-1, АН-14) бошланғич материалларида баъзи қимматли хўжалик белгиларининг (бир ўсимликдаги кўсаклари сони) пасайиши исботланган;

ота-она шакллари ва биринчи, иккинчи ва учинчи авлод реципрок дурагайларининг вертициллёз фонларда ва зараркунандалар билан сунъий зарарлантирилган фонларда қимматли хўжалик белгиларининг синфларга тақсимлашда ўзгарувчанлик кенг диапозонда бўлиши аниқланган ҳамда комплекс ҳолда вилтга, ширага ва ўргимчакканага чидамли ва қимматли хўжалик белгилари бўлган генотип донорлари ажратиб олинган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ғўзани интрогрессив тизимларини биотик стрессларга бардошлилиги ва уни ирсийланиши бўйича олинган натижалар асосида:

ғўзанинг интрогрессив ва турлараро дурагайлаш асосида хўжалик учун қимматли белгиларга эга бўлган «Ишонч» ғўза нави яратилган ҳамда қишлоқ хўжалик экинларининг янги нав ва дурагайлари Давлат реестрига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш Давлат комиссиясининг 2014 йилдаги 30-сон маълумотномаси). «Ишонч» нави ўзида ҳосилдорликнинг ижобий белгиларига, сифатли технологик тола хусусиятга ва вертицеллёз вилтга, ширага, ўргимчакканага ва сув танқислигининг чидамли белгиларига эга бўлган истиқболли нав сифатида республиканинг жанубий вилоятларига тавсия этилган.

хўжалик учун қимматли белгиларга эга бўлган «Ишонч» нави Қашқадарё вилоятининг қатор туманларига жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йилдаги 248-сон маълумотномаси). Ғўзанинг қурғоқчилик ва касалликка чидамли ва юқори сифатли «Ишонч» нави тезпишарлиги бўйича бошқа ғўза навларидан (Бухоро-6) устунлигини кўрсатган ва гектаридан 3–5 центнердан қўшимча пахта хомашёси олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish