Боймуродов Хусниддин Тошболтаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон сув ҳавзаларининг икки паллали (Bivalvia: Unionidae, Corbiculidae) моллюскалари», 03.00.06–Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/B32.
Илмий маслаҳатчи: Иззатуллаев Зувайдулло Изатуллаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Зоология институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.В.52.01.
Расмий оппонентлар: Позилов Абдувойит Позилович, биология фанлари доктори; Акромова Фируза Джалалиддинова, биология фанлари доктори; Холбоев Фахриддин Рахмонқулович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон сув ҳавзаларидаги икки паллали (Bivalvia:Unionidаe ва Cоrbiсulidае) моллюскаларнинг фаунистик таркибини аниқлаш ва улардан фойдаланиш истиқболларини баҳолашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон сув ҳавзаларида Bivalvia синфи Unionidae ва Corbiculidae оилаларига мансуб икки паллали моллюскаларининг 10 та тур ва 2 та кенжа турдан иборат рўйхати тузилган;
икки паллали моллюскаларнинг уч тури – Sinadonta orbicularis, S.gibba, S.puerorumларни биринчи марта Ўзбекистон сув ҳавзаларида тарқалиши ва зичлиги аниқланган;
дарёларнинг гидрологик режими билан боғлиқ ҳолда уларда Unionidae ва Corbiculidae оиласи вакилларининг тақсимланиши очиб берилган;
сунъий сув ҳавзаларининг икки паллали моллюскалар тарқалиш манбаси ва йўли сифатидаги аҳамияти баҳоланган;
илк бор камёб ва эндем моллюскалар биологик ёш гуруҳларининг популяцияларда тақсимланиши очиб берилган;
икки паллали моллюскаларнинг сапроблиги аниқланган ва уни моллюскаларнинг сув ҳавзаларида тарқалиш даражаси билан боғлиқлиги исботланган;
икки паллали моллюскаларнинг сув ҳавзалари радиоактивлигини аниқлашдаги имкониятлари баҳоланган;
илк бор Ўзбекистон иқлими шароитида балиқчилик хўжаликларида Sinanodonta уруғи турларидан марварид етиштириш йўллари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон сув ҳавзаларида икки паллали моллюскаларнинг тарқалиши, популяцияси ва улардан иқтисодиёт тармоқларида фойдаланиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида: икки паллали моллюскаларнинг биоиндикаторлик хусусиятлари ҳамда камёб ва эндем турлар популяциялари тўғрисидаги маълумотлар табиатни муҳофаза қилиш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2016 йил 23 мартдаги РФ-02/19-1520-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари сув сифатини аниқлаш, уларни тозалаш ҳамда регрессив популяцияларни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш имконини берган;
икки паллали моллюскалардан марварид етиштириш йўллари ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 15 мартдаги 02/12-387-сон маълумотномаси). Илмий натижалар балиқчилик хўжаликларида моллюскалардан жаҳон андозасига мос ўртача катталикдаги (L15,5/L23) марваридлар олиш имконини берган.