Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаходжаева Наргиза Мухитдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган  фан тармоғи): “Олий таълимда алгоритмлар назарияси фанини ўқитишни такомиллаштиришда ахборот технологияларини қўллаш методикаси (Амалий математика ва информатика таълим йўналиши мисолида)”,13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1334.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат  университети.
Илмий раҳбар:НормуродовЧориБегалиевич, физика-математика фанларидоктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Аллаков Исмоил, физика-математика фанларидоктори,профессор;Назирова Элмира Шодмоновна,техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълимда алгоритмлар назарияси фанини ўқитишни ахборот технологияларига асосланган дастурий-методик мажмуа воситасида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
алгоритмлар назарияси фани бўйича ДММнинг таълим сифати ва интенсивлигини оширишга, талабалар тадқиқотчилик ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган янги компонентлар (алгоритмлар кутубхонаси, электрон кутубхона, файлли архив) воситасида такомиллаштирилган, гипермедия ва дастурлаш технологиялари интеграцияси асосидаги (асосий контент ва дастурий қобиқ) инновацион модели ва дастурий таъминоти ишлаб чиқилган; 
алгоритмлар назариясининг формал ҳисоблаш моделлари (Тьюринг-Пост машиналари ва Марковнинг нормал алгоритмлари) ва уларнинг эмуляторлари учун талабаларда алгоритмик, мантиқий фикрлаш қобилиятларини шакллантиришга қаратилган ўқув масалаларини энтропик ёндашув бўйича лойиҳалаш алгоритми ишлаб чиқилган ҳамда амалий машғулотлар ўқув-методик таъминоти ушбу алгоритм асосида яратилган вазифа-топшириқлар воситасида ривожлантирилган;
алгоритмлар эмуляторлари методик таъминоти алгоритмлар моҳиятининг талабалар томонидан мукаммал ўзлаштирилишини таъминлаш мақсадида яратилган “Саралаш алгоритмлари эмулятори” иловаси имкониятига кирувчи алгоритмларнинг вақт бўйича мураккаблигини аниқлаш ва самарадорлигини қиёсий таҳлил қилиш функциялари ҳамда алгоритмлар (оддий алмаштириш, ўрнига қўйиш, бирлаштирибсаралаш, тезкор ва пирамидали саралаш) ишини бошланғич берилганларнинг асосий комбинациялари (сараланмаган, тескари тартибда сараланган, қисман сараланган массивлар) учун визуаллаштирувчи интерфаол бошқариладиг ананимациялар модули воситасида ривожлантирилган;
талабалар мустақил ишини ташкил этиш шакллари алгоритмлар назарияси фани бўйича ишлаб чиқилган ижодий топшириқларни (web-квест ҳисобот, лойиҳа-топшириқ, гиперматнли қўлланма, берилганлар базаси, интерфаол глоссарий) таълимда қўллашнинг фанлараро боғланишни амалга ошириш, талабаларда ахборот маданиятини (маълумотларни саралаш, уларнинг аҳамиятли жиҳатларини белгилаб олиш, соҳаларга ажратиш, софлигига нисбатан муносабат билдириш, ғоявий асосларини аниқлаш, маълумот манбаини топиш қобилиятлари) ривожлантириш хусусиятига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълимда алгоритмлар назарияси фанини ўқитишни ахборот технологияларига асосланган дастурий-методик мажмуа яратиш ва уни таълим жараёнида қўллаш воситасида такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
алгоритмлар назарияси фанини қўллаб-қувватловчи, янги компонентлар (алгоритмлар кутубхонаси, электрон кутубхона, файлли архив) воситасида такомиллаштирилган, гипермедия ва дастурлаш технологиялари интеграцияси асосидаги ДММ нинг инновацион модели ва дастурий таъминотини  ўқитишда қўллаш методикаси Термиз, Самарқанд, Урганч ва Қорақалпоқ давлат университетлари таълим жараёнида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 89-03-5143-сон  маълумотномаси). Натижада таълим сифати ва интенсивлигини оширишга, талабалар тадқиқотчилик ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга эришилган;
ДММ таркибидаги формал ҳисоблаш моделлари (Тьюринг-Пост машиналари ва Марковнинг нормал алгоритмлари) ва уларнинг эмуляторлари учун энтропик ёндашув бўйича лойиҳалаш алгоритми асосида  ишлаб чиқилган вазифа-топшириқларнинг машғулотлар жараёнида қўлланилиши натижасида талабаларнинг фанни ўрганишга бўлган қизиқишлари ортган, ўзлаштириш кўрсаткичларининг кўтарилишига эришилган ҳамда саралаш алгоритмлари ишини визуаллаштирувчи ва самарадорлигини қиёсий таҳлил қилувчи “Саралаш алгоритмлари эмулятори”  дастури яратилган (DGU 09113) (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 89-03-5143-сон  маълумотномаси).  Натижада “Саралаш алгоритмлари эмулятори” дастурининг алгоритмлар мураккаблигини аниқлаш ва самарадорлигини қиёсий таҳлил қилиш функциялари ҳамда алгоритмлар ишини визуаллаштириш имкониятларидан ўқув жараёнида фойдаланиш натижасида замонавий ахборот технологияларидан самарали қўллаш, талабалар билиш фаолиятини фаоллаштиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish