Sayt test rejimida ishlamoqda

Уринов Собир Насиллоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий хомашё ресурслари асосида мойловчи гилли бурғилаш эритмаларини олиш технологиясини такомиллаштириш ва уларнинг қўлланилиши», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Т1782.
Илмий раҳбар: [Абдурахимов Саидакбар Абдурахманович], техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Хамидов Босит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор; Тошев Шерзод Орзиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё ресурслари асосида мойловчи гилли бурғулаш эритмаларини олиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий ўсимлик ёғларидан (хусусан пахта ёғидан) олинган техник фосфолипид ва триацилглицеридларнинг таркиби ва хусусиятлари аниқланган;
техник пахта ёғларидан уларни гидратациялаш усули 2 %ли лимон кислотаси сувли эритмасидан фойдаланган ҳолда фосфолипид ва триацилглицеридларни ажратишнинг асосий технологик кўрсатгичлари аниқланган;
мойловчи ёғлар ва олинадиган эмульсияда эмулгатор сифатида ишлатилинадиган фосфолипидлар ва триацилглицеридлар бурғулаш эритмасининг рецептураси ишлаб чиқилган;
аномал ва юқори ҳароратли шароитда ишловчи, чуқур бурғулаш қурилмаларида ишлатиладиган мойловчи ёғларнинг мойлаш кўрсатгичлари аниланган;
бурғулаш қурилмаси учун мойловчи ёғни қўллаш ва олишнинг муқобил технологик шартлари ишлаб чиқилган;
маҳаллий хомашё ресурслари асосида мойловчи гилли бурғулаш эритмаларини олиш технологиясини ва уларни қўлланилиши технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Маҳаллий гил минераллари асосида кўп функционал бурғулаш эритмаларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахта ёғларидан фосфолипид сирт фаол моддаларини ажратиб олиш технологияси «Фаргона ёғ-мой» АЖнинг «2022-2023 йилларда aмалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2021 йил 2 февралдаги 03-17-5/25-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида бурғулаш эритмалари учун мойловчи реагент олиш имконини беради;
СД-1 мойловчи реагентни бурғулаш эритма таркибига қўшиб бурғулаш жараёнига қўллаш технологияси «Бухоронефтгазпармалаш» АЖнинг «2022-2023 йилларда aмалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2021 йил 2 февралдаги 03-17-5/25-сонли маълумотномаси). Натижада, нефт ва газ бурғулаш қурилмасининг юқори мойлаш кўрсаткичларига эга бўлган бурғулаш эритмаси олиш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish