Эркинова Нигора Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли коморбид ҳолатлардаги сурункали юрак етишмовчилигида альбуминурия ҳамда гиперальдостеронизмни юрак ва буйраклар дисфункцияси ривожланишидаги аҳамияти», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1413.
Илмий раҳбар: Гадаев Абдигаффар Гадаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Абдуллаев Акбар Хатамович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: сурункали юрак етишмовчилиги турли сондаги коморбид касалликлар билан кечганда буйраклардаги функционал фиброз ўзгаришларнинг хусусиятлари ва унда комплекс даво самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали юрак етишмовчилиги турли сондаги коморбид касалликлар билан кечганда буйрак фиброз маркерларини аниқлаш орқали буйрак функционал ҳолати баҳоланган;
сурункали юрак етишмовчилиги турли коморбид касалликлар билан кечганда уларнинг сонига мос равишда фиброз маркери ва альфа ўсма некроз омилининг параллел ошиши ҳамда буйрак коптокчалари фаолияти цистатин-С, тубулоинтерстициал фиброз жараёнлари ТGF-β1 ёрдамида аниқланган;
сурункали юрак етишмовчилиги турли сондаги коморбид касалликлар билан кечганда унга мос равишда альбуминурия кўрсаткичларининг ошиб бориши аниқланган;
сурункали юрак етишмовчилигининг стардарт давоси негизида эплеренон дори воситасини қўллаш альбуминурия ва фиброз жараёнларини барқарорлаштириши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали юрак етишмовчилиги турли сондаги коморбид касалликлар билан кечганда комплекс даволаш негизида альбуминурия ва буйрак фиброз маркерларини динамикаси ҳамда унинг амалий аҳамияти бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
СЮЕ турли коморбид ҳолатларда кечганда буйракдаги фиброз жараёнларни эрта ташхислаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Сурункали юрак етишмовчилиги коморбид ҳолатда кечганда альбуминурияни юрак ва буйраклар дисфункцияси ривожланишидаги аҳамияти” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 13 июлдаги 8н-з/228-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома СЮЕ коморбид касалликлар билан кечган беморларда стандарт даво β-блокаторлар, ангиотензин II рецепторларининг антагонисти алзисартан ва антифибротик дори сифатида эплеренон биргаликда олиб борилганда буйракдаги фиброз жараёнларини секинлаштириш имконини берган;
сурункали юрак етишмовчилиги турли сондаги коморбид касалликлар билан кечганда фиброз жараёнлари ривожланишининг профилактикасини оптималлаштириш тамойиллари ҳамда даво-профилактик чора-тадбирларнинг асосланганлиги соғлиқни сақлаш амалиёти, жумладан, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Бухоро шаҳар 8-сон поликлиникасида соғлиқни сақлаш амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 4 августдаги 08-09/9568-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши касаллик кечишини турғунлаштириши, беморларни шифохонада даволаниш кунларини қисқартириши ва уларнинг ҳаёт сифатини яхшиланишига имкон яратган.