Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашева Хилолахон Эркинжоновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Андижон сув омборининг альгофлораси», 03.00.05–Ботаника (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/B.53.

Илмий раҳбар: Алимжанова Холисхон Алимжановна, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ботаника институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ботаника институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.B.39.01.

Расмий оппонентлар: Буриев Сулаймон, биология фанлари доктори, профессор; Рахимова Ташхоним, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Фарғона давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Андижон сув омбори альгофлорасининг таксономик таркибини аниқлаш ва уларнинг мавсумий ўзгаришларини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Андижон сув омбори альгофлораси турлар таркибининг тўлиқ инвентаризацияси асосида 418 та тур аниқланган ва конспекти тузилган;

илк бор Андижон сув омбори альгофлораси турлар таркибидан Ўрта Осиё альгофлораси учун илгари номаълум бўлган 10 та тур (Peridinium limbatum (Stokes) lemm., Glenodinium ambiguum Thomp., Trachelomonas labiata Teiling, Trachelomonas сonica Playf, Elakatothrix spirochroma (Reberd.) Hind., Cosmarium subtruncatellum Gronbl., Xanthidium variabile (Nordst.) W.et. G.S. West, Chodatella cingula (Schmit.) Fott., Coelastrum scabrum Rein., Kirchneriella cornuta Korsch.) аниқланган;

Андижон сув омбори альгофлораси билан Ўзбекистон сув омборлари альгофлорасининг қиёсий таҳлили амалга оширилган ва ўхшаш турлар ҳамда Андижон сув омборининг ўзига хос турлари аниқланган;

альгофлора таркибининг мавсумлар давомидаги ўзгаришлари аниқланган ҳамда турларнинг сони баҳор ва ёз мавсумларида 40 та турга (13,07%), ёз ва куз мавсумларида 45 та турга (13,0%), куз ва қиш мавсумларида 228 та турга (75,7%) фарқ қилганлиги ва ҳар бир мавсумнинг ўзига хос турлари мавжуд эканлиги тавсифланган;

альгофлоранинг экологик гуруҳлари, планктон, планктон-бентос ва бентос гуруҳлари, альгофлоранинг сув шўрлиги ва ҳароратига нисбатан тақсимланиши ҳамда индикатор-сапроб турлар сони аниқланган;

илк маротаба Андижон сув омбори альгофлорасининг замонавий ҳолатини акс эттирувчи электрон маълумотлар базаси яратилган ва амалиётга жорий этилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Андижон сув омбори альгофлорасини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:

Андижон сув омборидан аниқланган 418 та турдан иборат маълумотлар базаси “Биохилма-хиллик бўйича маълумотларнинг глобал тизими”га киритилган (GBIF, www.gbif.org, 2016 йил 25 августдаги маълумотномаси). Илмий натижалар сув ҳавзалари альгофлораларининг халқаро ягона маълумотлар базасини шакллантириш ва мониторингини амалга ошириш имконини берган.

Андижон сув омбори альгофлораси бўйича олинган илмий натижалар ва электрон маълумотлар базаси Андижон давлат университети А-7-21 рақамли “Фарғона водийси шимолий қисми ўсимликлар қопламининг антропоген трансформациясини баҳолаш” ва 12 С-5-19 “Алоҳида аҳамиятга эга ботаник ҳудудларни танлаш – Ўзбекистонда биологик хилма-хилликни ўрганиш ва сақлаб қолишнинг янги йўналиши  (Фарғона водийси мисолида)” амалий ва фундаментал лойиҳаларининг илмий-тадқиқот ишларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2017 йил 14 сентябрдаги маълумотномаси). Илмий натижалар Фарғона водийси сув ҳавзалари альгофлорасининг антропоген трансформациясини баҳолаш ва сув ҳавзаларининг сапроблик зоналарини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish