Sayt test rejimida ishlamoqda

Саноев Бахтиёр Абдурасуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Йўлдош етишмовчилигининг турли формаларини патологоанатомик ташхислаш», 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1201.
Илмий раҳбар: Исроилов Ражаббой Исроилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Турсунов Ҳасан Зияевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Рўзиев Шерзод Ибодуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: йўлдош етишмовчилигининг бирламчи ва иккиламчи шаклларининг морфологик белги ва морфометрик кўрсаткичларини  баҳолашни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
патологик ўзгаришсиз туғилган йўлдош гистотопографияси, структур бирликлари ва улардаги инвалютив ўзгаришларнинг динамикада ўзига хос тузилишлари ва морфометрик кўрсаткичларининг математик модели яратилган; 
йўлдошнинг бирламчи етишмаслигида йўлдош структур бирликларида табақалашмаган, эмбрионал тузилишдаги, тўлиқ ривожланмаган, тартибсиз жойлашган ва аралаш таркибли сўрғичлар мавжудлигидан бачадонга бирикиши, котеледонлар ва сўрғичлар аномалияси ва васкуляризацияси бузилган гипоплазия ва дисплазия кузатилиши исботланган;
иккиламчи йўлдош етишмаслиги патогенези сифатида бачадон-йўлдош қон айланишининг бузилиши, йўлдошда инфаркт, сўрғичлар тўлақонлиги, фибриноиднинг кўплиги, амнион пардалар ва йўлдош сўрғичларининг яллиғланиши оқибатида терминал сўрғичлар стромаси такомил топмаган, капиллярлари кам, синцитиокапилляр тўсиқ пайдо бўлмаган, трофобластлар дистрофия ҳолатда, Кащенко–Гофбауэр макрофаглари сақланиб қолганлиги исботланган; 
йўлдош структур бирликларининг миқдорий кўрсаткичлари асосида бирламчи ва иккиламчи йўлдош етишмовчилигининг математик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  
Йўлдош етишмовчилигининг турли шаклларини патологоанатомик ташхислаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аёлларда ҳомиладорлик турли босқичларида йўлдош етишмовчилигининг турли шаклларида юзага келадиган ўзгаришларни самарали ташхислаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Йўлдош етишмовчилигини патоморфологик ўзгаришларига қараб аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н-р/402-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ҳомиладорликнинг турли даврларида  юзага келадиган йўлдошнинг бирламчи ва иккиламчи етишмовчилиги натижасида юзага келадиган патологик ҳолатларни ўз вақтида баҳолаш, унинг асоратларини олдини олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқиш имконини берган;
йўлдош етишмовчилигининг турли шаклларини патологоанатомик ташхислаш  асосида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика патологик анатомия маркази, Қорақолпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро вилоятлари патологик анатомия бюролари, Бухоро шаҳар туғруқ комплекси ҳамда Бухоро вилоят перинатал марказлари клиник амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 28 январдаги 8н-з/24-сон маълумотномаси). Натижада, йўлдошнинг бирламчи етишмовчилигида йўлдош структур бирликларининг гипоплазия, дисплазия, патологик  шакллланиши билан йўлдошнинг тузилиши, жойлашуви, бачадонга бирикиши, котеледонлар ва сўрғичлар аномалияси ва васкуляризацияси бузилиши, патологик табақалашмаган йўлдош кўринишида намоён бўлиши ва эмбрионал сўрғичлар сақланиб қолиши, тўлиқ ривожланмаган сўрғичлар, склерозланиб, хаотик жойлашган сўрғичлар ва аралаш таркибли шаклларни асослаш тартибини жорий қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish