Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузметова Дилфуза Тулибаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қоғоноқ пардасининг туғрқдан олдин эрта ёрилиши бўлган ҳомиладорларда диагностик ва профилактик усулларини оптималлаштириш», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1126.
Илмий раҳбар: Матяқубова Саломат Александровна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм  вилоят перинатал маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, PhD.04/05.06.2020.Тib.114.01.
Расмий оппонентлар: Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ниязметов Рахматулла Эрматович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қоғоноқ пардасини туғруқдан олдин эрта ёрилиши билан ҳомиладорларда кутувчи тактикада прогностик  матрица ва септик асоратларнинг эрта диагностик мезонларини ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳомиладорларда Қоғоноқ пардасини туғруқдан олдин эрта ёрилишида йирингли-септик асоратлари ривожланиш хавф омиллари ўрнатилган, улар асосида хавф гуруҳини ажратиш билан прогностик матрица яратилган; 
ҳомиладорларда витамин D кам миқдори ва қин микробиоцинози номутаносиблигининг ривожланиши, корреляцион ўзаро боғлиқлик даражаси ўрнатилган, ҳамда  ҚПТОЭЁ да йирингли-септик асоратлар ривожланишида витамин D кам миқдори патогенетик роли исботланган; 
ҚПТОЭЁ билан ҳомиладорларда қин микробиоцинози ўзгариши Streptococcus spp., Staphylococcus spp ва Entero-bacteriaceae персистенцияси билан боғлиқлиги она ва болада туғруқдан кеийнги даврда йирингли-яллиғланиш жараёнларини ривожланиши сабаби бўлиши мумкинлиги исботланган;
ҚПТОЭЁ билан ҳомиладорларда кутувчи-фаол тактикада витамин D ва қин микробиоценозини яхшиловчи вагинал шамчалари буюрилганда клиник самарадорлиги ва хавфсизлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қоғоноқ пардасининг туғрқдан олдин эрта ёрилиши бўлган ҳомиладорларда диагностик ва профилактик усулларини оптималлаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
қоғоноқнинг муддатидан илгари ёрилиши билан ҳомиладорларда септик асоратлар бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Қоғоноқнинг муддатидан илгари ёрилиши билан ҳомиладорларда септик асоратларнинг ривожланишини башоратлаш услуби» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 10 октябрдаги 8н-р/404-сон маълумотномаси). Жорий қилиш натижалари қоғоноқ пардасини туғруқдан олдин эрта ёрилиши билан асоратланган муддатига етмаган ҳомиладорликда беморларни юритиш тактикаси самарадорлигини оширишга ҳамда ҳомиладорлар, туғаётган ва янги туққан аёлларда асоратлар ва летал якуний частотасини камайтиришга имкон берган;
ҳомиладорликда қоғоноқ пардасининг туғруқдан олдин эрта ёрилиши  билан аёлларда йиринг-септик асоратларни эрта ташхислаш ва олдини олишни яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар Бухоро ва Нукус перинатал марказининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н-д/173-сон маълумотномаси). Жорий қилиш натижалари қоғоноқ пардасини туғруқдан олдин эрта ёрилиши билан асоратланган муддатига етмаган ҳомиладорликда беморларни юритиш тактикасини самарадорлигини оширишга ва ҳомиладорлар, туғаётган ва янги туққан аёлларда асоратлар частотасини ва летал якуний частотани камайтиришга имкон берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish