Sayt test rejimida ishlamoqda

Ортиқова Камола Инсопалиевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри(илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аррали жинлаш технологияси самарадорлигини ошириш»,05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш(техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/T1021.
Илмий раҳбар: Ахмедходжаев Хамит Турсунович,техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.T.66.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Жамолиддин Саматовичтехника фанлари доктори, доцент; Салимов Алишер Машрабович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Андижон машинасозлик институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади тола ажратиш машинасининг аррали цилиндр айланиш тезлигини ростлаш йўли билан унинг самарадорлигини ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хомашё валигининг аррали цилиндр таъсиридаги статик ва динамик ҳолатлари моделлаштириш ва таҳлил қилиш орқали аррали цилиндр тезлигини бошқариш усули ишлаб чиқилган;
аррали жин ишчи камерасидаги арра ва чигит ҳаракати қонуниятлари таҳлили асосида жинлаш жараённинг кинематик ва динамик параметрлари аниқланган;
якуний натижага қўйилган талаблар, хусусан олдиндан белгиланган тола сифати ёки иш унуми даражасига кўра аррали цилиндр тезлигини ростловчи жинлаш технологияси ишлаб чиқилган;
арра диаметри айланиш тезлиги ва аррали тола ажратгич иш унумининг ўзаро боғланиш қонунияти таҳлили асосида аррали цилиндр тезлигини автоматик ростлаш ускунаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аррали цилиндр тезлиги ростланадиган аррали жинлашнинг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
аррали цилиндр тезлиги ростланадиган аррали жин «Ўзпахтасаноат» АЖга қарашли «Чуст пахта тозалаш» АЖда узлуксиз технологик жараёнга жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖни тугатиш Лойиҳа офисининг 2021 йил 14 июлдаги ФТ-18/1475-сон маълумотномаси). Натижада, жин машинаси ишчи аррали цилиндрининг чизиқли тезлигини бошқариш ҳисобига ишлаб чиқарилаётган I-нав пахтани ишлашда пахта толасидаги нуқсонлар ва ифлос аралашмалар массавий улушини 0,5% га камайтириш, штапел масса узунлигини 0,1 мм га ошириш, чигитнинг механик шикастланганлигини 0,4% га, чигитнинг тукдорлигини 0,2 % га камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish