Sayt test rejimida ishlamoqda

Муминов Улугбек Мамитбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Толани тозалаш самарадорлигини ошириш мақсадида икки секцияли тола тозалаш ускунасини такомиллаштириш ва унинг асосий ўлчамларини асослаш»,  05.02.03 - Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2021.1.PhD/Т2099.
Илмий раҳбар: Мадрахимов Дилшодбек Усупжонович техника фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD. 03/30.12.2019.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Жамолиддин Саматович, техника фанлари доктори, доцент; Ибрагимов Фарход Хайруллаевич  техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот номи: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тола тозалагич аррали цилиндрининг пухталигини ошириш, колосник ва аррали цилиндр орасидаги керакли технологик масофани таъминлаш орқали бегона ифлос аралашмаларини ажратишни яхшилаш билан толани тозалаш сифатини ошириш. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта толасини ифлосликлардан тозалаш учун мустақил юритгичга эга икки секциядан иборат тола тозалагичнинг конструкцияси ишлаб чиқилган;
жиннинг иш унумдорлигига боғлиқ равишда тола тозалагичнинг икки ёки битта секциясига йўналтиришни таъминловчи конструкцияси ишлаб чиқилган;
чиқинди таркибидаги тола миқдорини талаб даражасида бўлишини таъминлаш асосида тола тозалагичнинг колосникларини ўрнатиш қадами аниқланган;
икки секцияли тола тозалагичдаги арралар сони, аррали цилиндларни тезликлари ва аэродинамик иш режими чиқиндидаги толани камайтириш шартидан келиб чиқиб асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ишлаб чиқилган такомиллаштирилган тола тозалагич «Ўзпахтасаноат» АЖ тасарруфидаги «Бўз пахта тозалаш» АЖ ва «Сурхондарё Агрохизмат» МЧЖ корхонасида жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2021 йил 22 апрелдаги ФТ-18/894-сон маълумотномаси). Натижада тола тозалагичнинг тозалаш самарадорлиги 40-45 % гача ошгани ҳолда, чиқиндидаги тола миқдори 23 % дан 12 % гача камайиши ҳисобига толани чиқиши 0,2-0,3 % га кўпайишига эришилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish