Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизова Қизлархон Машрабовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малака ошириш жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг интегратив-педагогик фаолиятини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped1391.
Илмий раҳбар: Халиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малака ошириш жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг интегратив-педагогик фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бошланғич синф ўқитувчиларининг малакасини ошириш курсларида касбий эҳтиёжларга асосланган фанлараро яхлитлаш даражалари малака ошириш траекториясини шакллантириш жараёнида шахсда шаклланган ижтимоий-педагогик ва тарбиявий хусусиятларнинг алоқадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштириш;
бошланғич синф ўқитувчиларининг интегратив-педагогик фаолияти интериоризация, импровизация, рефлексив ва шахсга йўналтирилган таълим технологиялари муаммоли топшириқларни еча олиш, ўзаро ёрдам, ўз-ўзини баҳолаш, ўзаро мусобақалашиш, мустақил қарор қабул қилиш ўқитувчи шахсига индивидуал ёндашув асосида такомиллаштирилган;
малака ошириш жараёнида бошланғич синф ўқитувчилари интегратив-педагогик фаолиятининг концептуал модели интегратив алоқадорликнинг таълимий-дидактик имкониятлари ўқув материалини таълим мазмунининг шакли, бирлиги ва уни моддийлаштириш даражасига алоқадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқитувчиларининг малака ошириш жараёнида шакллантирувчи ва шакллантириладиган интегратив педагогик фаолият, дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар, мақсадли курслар, вебинарлар, маданий-таълимий муҳит, таълим жараёни субъектларини когнитив, амалий, ҳиссий-қадриятли компонентларининг устуворлигини таъминлаш асосида фаоллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малака ошириш жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг интегратив-педагогик фаолиятини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
бошланғич синф ўқитувчиларининг малакасини ошириш курсларида касбий эҳтиёжларга асосланган фанлараро яхлитлаш даражалари малака ошириш траекториясини шакллантириш жараёнида шахсда шаклланган ижтимоий-педагогик ва тарбиявий хусусиятларнинг алоқадорлигини таъминлашни такомиллаштиришга оид таклифлар А-4-134 рақамли «Олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчиларнинг касбий, педагогик ва маънавий-маърифий соҳалар бўйича босқичма-босқич малака ошириш технологиялари» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 123-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқитувчиларининг малака ошириш курсларида фанлардан интеграция тизими аниқланган;
бошланғич синф ўқитувчилари интегратив-педагогик фаолияти интериоризация, импровизация, рефлексив ва шахсга йўналтирилган таълим технологиялари муаммоли топшириқларни еча олиш, ўзаро ёрдам, ўз-ўзини баҳолаш, ўзаро мусобақалашиш, мустақил қарор қабул қилиш асосида ўқитувчи шахсининг индивидуал ёндашуви ҳамда ўқувчилар билиш фаолиятини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларига оид таклифлар асосида “Она тили фанини ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сон буйруғи билан берилган 522-092-сон гувоҳнома). Натижада, малака ошириш жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг интегратив-педагогик фаолияти такомиллашувига хизмат қилган;
малака ошириш жараёнида бошланғич синф ўқитувчилари интегратив-педагогик фаолиятининг концептуал модели интегратив алоқадорликнинг таълимий-дидактик имкониятларини ўқув материалини таълим мазмунининг шакли, бирлиги ва уни моддийлаштириш даражасига алоқадорлигини таъминлашни такомиллаштиришга оид таклифлар А-4-134 рақамли «Олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчиларнинг касбий, педагогик ва маънавий-маърифий соҳалар бўйича босқичма-босқич малака ошириш технологиялари» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 123-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқитувчиларининг интегратив ёндашувдан фойдаланишини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
бошланғич синф ўқитувчиларининг малака ошириш жараёнида шакллантирувчи ва шакллантириладиган интегратив – педагогик фаолият дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар, мақсадли курслар, вебинарлар, маданий - таълимий мухитда таълим жараёнини субъектларини когнитив, амалий, хиссий – қадриятли компонентлари устуворлигини таъминлаш асосида фаоллаштиришга оид тавсиялар асосида “Она тили фанини ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сон буйруғи билан берилган 522-092-сон гувоҳнома). Hатижада, интегратив битирув малака ишлари мавзулари банки шакллантирилган ва битирув малака ишларини тайёрлаш бўйича методик кўрсатмалар ишлаб чиқилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish