Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузметов Мансурбек Эркиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёпиқ омборга пахтани ғарамлаш ва бузишнинг самарали ресурстежамкор технологиясини яратиш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Т141.

Илмий раҳбар: Ходжиев Муксин Таджиевич, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSс.27.06.2017.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Ахмедходжаев Хамит Турсунович, техника фанлари доктори, профессор; Максудов Равшан Хасанович, техника фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: “Paxta sanoat ilmiy markazi” АЖ.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани ёпиқ омборга юклаш ва тақсимлаш ҳамда ғарамланган пахтани ишлаб чиқаришга узатишнинг самарали ресурстежамкор технологиясини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пахтани ёпиқ омборга юклаш ва тақсимлаш ҳамда бузиш жараёнини самарали ресурстежамкор технологияси такомиллаштирилган;

пахтани тақсимлаш қурилмасида желобнинг очилиш жараёнида унинг ён томонларидаги таъсир этувчи кучларни эътиборга олувчи қонуниятлар аниқланган ва бунинг натижасида ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилган;

назарий томондан желобнинг бурчак тезлигини ошиши уни очилиш вақтининг қисқаришига олиб келиши аниқланган;

желобларни узлуксиз равишда пахта билан тўлдиришни таъминлашни амалга оширувчи технологик схема ишлаб чиқилган;

пахтани ишлаб чиқаришга узатиш қурилмасининг асосий ишчи органи фрезанинг ҳаракат ҳолати ва ҳаво қувурини ўзаро жойлашиш схемасининг рационал варианти ишлаб чиқилган;

пахтани ишлаб чиқаришга узатиш жараёнида фреза қозиқчалари орқали ажратилаётган пахта қатламига таъсир этувчи кучнинг камайиш қонунияти ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Пахта хомашёсини ёпиқ омборга юклаш ва тақсимлаш технологиясини ишлаб чиқиш тадқиқоти бўйича илмий натижалар асосида:

пахтани сақлаш жараёнидаги пахта хомашёсини ёпиқ омборларга юклаш ва тақсимлаш усули «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясига қарашли Бухоро вилоятининг «Когон олтин тола» ҳамда «Олот пахта тозалаш» АЖларига жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2017 йил 15 сентябрдаги 02-11/2329-сон маълумотномаси). Натижада қўл меҳнатини камайтиришга, пахта хомашёсини ёпиқ омборга юклаш ва тақсимлаш жараёнида ёпиқ омборни пахта хомашёси билан тўлдирилиш коэффициентини 0,96 га ошишига ҳамда ишлаб чиқариш харажатларини 15–20% камайишига имкон берган;

пахта хомашёсини ишлаб чиқаришга узатиш жараёнида ресурстежамкор ускунаси «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясига қарашли Тошкент вилоятининг «Қорасу пахта тозалаш» АЖга жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2017 йил 15 сентябрдаги 02-11/2329-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши ускуна фрезасининг пастдан юқорига қараб айланиши натижасида фреза қозиқчаси томонидан пахта бўлакчасига таъсир қиладиган кучнинг 2–3 баробарга камайишига, пахта хомашёси ва унинг маҳсулотларини табиий сифат кўрсаткичларини сақлаб қолинишига, ишлаб чиқариш харажатларини 15–20% камайтиришга ҳамда иш унумини оширишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish