Sayt test rejimida ishlamoqda

Комилова Фотима Махмудовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларида ташкилотчилик сифатларини шакллантириш методларини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped1653.
Илмий раҳбар: Мирқосимова Марғуба Мирқобиловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Хайдаров Мамат Эшкулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Сайдaлиев Саидумар, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади бошланғич синф ўқувчиларида ташкилотчилик сифатларини шакллантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида ташкилотчилик сифатларини шакллантириш,  ривожлантириш жараёнларини вазиятларга кўра вертикал ва горизонтал мувофиқлаштиришга хизмат қилувчи мотивацион воситаларни татбиқ этиш, уларни баҳолаш кўрсаткичлари ҳамда мезонлари сифатида белгилаш орқали ташкилотчиликка қизиқишни ривожлантирувчи жараёнлар такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ташкилотчилик сифатларини шакллантириш жараёнларига прагматик фикрлаш, ижодий мустақил ишлашни ташкил этиш ва ташкилотчилик сифатларини классификациялаш усулларини татбиқ этиш асосида ўқувчиларда етакчилик фазилатларини шакллантириш методлари такомиллаштирилган;
бошланғич синфларда етакчилик фазилатларини шакллантиришга йўналтирилган таълим ва тарбия жараёнлари дидактик жараёнлар сифатида белгиланиб, барча компонентларнинг ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлигини таъминлашга хизмат қилувчи механизмларни тизимлаштириш орқали ўқувчиларида ташкилотчилик сифатларини шакллантириш жараёнлари модели такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида етакчилик фазилатлари ва уларни ўзлаштиришнинг зарурати бўйича тушунчаларни шакллантириш жараёнларининг узвийлиги ва узлуксизлигини таьминлаш технологияларини татбиқ этиш орқали ўқув-тарбиявий ва ўқув-технологик тизимни шакллантириш механизмлари такомиллаштирилган.
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида ташкилотчилик сифатларини шакллантириш методларини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида ташкилотчилик сифатларини шакллантириш ва ривожлантиришга хизмат қилувчи жараёнларни вазиятларга кўра вертикал ва горизонтал мувофиқлаштиришга хизмат қилувчи мотивацион воситалар орқали баҳолаш кўрсаткичлари уларда ташкилотчиликка қизиқишини ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялардан FZ-202001064 Олий таълим муассасалари негизида мактабгача таълим (МТТ) ходимларини касбий компетенцияси ва методик таъминотини такомиллаштириш мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 ноябрдаги 8903-4818-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларини ташкилотчилик фаолиятига тайёрлаш технологияларини қўллаш механизмлари такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ташкилотчилик сифатларини шакллантириш ва ривожлантирувчи жараёнларда етакчилик фазилатларини шакллантириш, прагматик фикрлаш, ижодий мустақил ишлаш ва ташкилотчилик сифатларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 2015-2017 йилларда бажарилган А-1-41рақамли “Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш ўқув ишлаб-чиқариш тизимида миллий анъанавий базани ҳамда ушбу йўналишда таълим бериш жараёнининг амалий-услубий асосларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 ноябрдаги 8903-4818-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларини ташкилотчилик фаолиятини ташкил этиш жараёнларида узвийликни таъминлашга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларида етакчилик фазилатлари ва уларни ўзлаштиришнинг зарурати бўйича тушунчаларни шакллантириш жараёнларининг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш технологияларини татбиқ этиш орқали ўқув-тарбиявий ва ўқув-технологик тизимни шакллантириш механизмлари такомиллаштирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 ноябрдаги 8903-4818-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда ташкилотчилик сифатларини шакллантиришга йўналтирилган, таълим тизимини бошқариш жараёнларининг методик таъминоти бойитилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish