Sayt test rejimida ishlamoqda

Давлятова Мавлюда Бахтиёровнаннинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): ««Karelinia caspia» ва «Ziziphus jujuba»нинг ёғсиз қуруқ экстрактларидан фойдаланиб, шифобахш хусусиятларга эга ун маҳсулотларининг озиқавий қийматини ошириш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/T343.
Илмий раҳбар: Сагдуллаев Шамансур Шахсаидович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Қурбонов Жамшед Маджидович, техника фанлари доктори, профессор; Джахангирова Гулноза Зиннатуллаевна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шифобахш хусусиятларга эга унли маҳсулотларнинг озуқавий қийматини ошириш учун “Ziziphus jujuba” меваларидан ва “Karelinia caspia” ерусти қисмидан олинган ёғсизлантирилган қуруқ экстрактлардан фойдаланишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Зизифус (жилон жийда) меваларидан ва Карелиния Каспий (оқбош) нинг ерусти қисмидан олинган ёғсизлантирилган экстрактлардан кукунсимон ярим тайёр маҳсулот (кукун) олишнинг технологик параметрлари аниқланган;
илк бор хомашёдан олинган қуруқ ёғсизлантирилган экстрактларнинг асосий нутриентлари кимёвий ва миқдорий таркиби аниқланган;
Зизифус (жилон жийда) ва Карелиния Каспий (оқбош) ёғсиз экстрактлари кукуни ёрдамида миллий нон ва ун қандолат маҳсулотларини тайёрлаш усули ишлаб чиқилган;
истеъмол қийматини сақлаб қолган ва маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишган ҳолда оқ шакар ва навли буғдой унини ўсимлик хом-ашёсининг ёғсизлантирилган экстрактлари кукуни билан қисман алмаштириш имконияти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўсимлик хомашёси ва ундан олинган қўшимчаларининг биотехнологик салоҳиятни аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек нонларни ишлаб чиқариш технологияси “PASQUALE” МЧЖда амалиётга жорий этилган (“Ўздонмаҳсулот” АЖнинг 2020 йил 17 февралдаги 6-1-2/47-259-сон маълумотномаси). Натижада, зизифус (жилон жийда) ва Карелиния Каспий (оқбош) кукунидан фойдаланиш ҳисобидан буғдой уни сарфини 2,0...1,4% га ва оқ шакар сарфини 65,7...42,9% га камайтириш имконини берган;
коржик ишлаб чиқариш технологияси “PASQUALE” МЧЖда амалиётга жорий этилган (“Ўздонмаҳсулот” АЖнинг 2020 йил 17 февралдаги 6-1-2/47-259-сон маълумотномаси). Натижада, буғдой уни сарфини 5,1 ... 3,3% га ва оқ шакар сарфини 24,2...21,0% га камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish