Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадиров Рустам Надыровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳакида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Жигар циррози билан хасталанган беморларда гастроэзофагеал қон кетишларининг профилактикаси ва даволаш тактикасини  оптималлаштириш» 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт (тиббиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган раками В2018.4.DSc/Tib329.
Илмий раҳбар Хаджибаев Фарход Абдухакимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муссаса номи, ИК раками: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc. 04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Курбаниязов Зафар Бабаджанович, тиббиёт фанлари доктори, Лигай Руслан Ефимович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: И.И. Джанелидзе номидаги Тез ёрдам илмий-текширув институти (Россия, Санкт-Петербург).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жигар циррози билан беморларда қизилўнгач ва меъданинг варикоз кенгайган веналаридан қайта қон кетишнинг даволаш натижаларини яхшилаш ва профилактикасида эндоскопик текширишлар техникасини бажариш ва эндоскопик гемостаз усулларини такомиллаш-тириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
вирусли жигар циррози фонида қизилўнгач ва меъданинг варикоз кенгайган веналаридан қон кетиш билан асоратланган гуруҳдаги танлаб олинган беморларда ушбу касалликнинг этиопатогенези асосланган;
қизилўнгач ва меъданинг варикоз кенгайган веналаридан қон кетиш билан асоратланган жигар циррози клиник кечишининг ўзига хослиги, ўткир қон кетиш фонида  жигар етишмовчилигини миниинвазив эндоскопик гемостаз усуллари учун кўрсатмаларни кенгайтириш мақсадга мувофиқлиги асосланган;    
жигар циррози билан беморларда қизилўнгач веналарининг кенгайганлик даражаси ва қизилўнгач вамеъда томирларидан қон кетишининг хавфи   ўртасида ўзаро корелятив боғлиқлик мавжудлиги кўрсатиб берилган, хавфли асоратлар ривожланишини объектив курсаткичлари асосланган; 
илк маротаба  қизилўнгач ва меъданинг варикоз кенгайган веналаридан қон кетиш билан асоратланган жигар циррози  булган беморларда MOS SF-36 сўровномаси асосида беморларнинг ҳолати ҳамда  қўлланилаётган гемостаз усуллари самарадорлиги баҳоланган; 
қизилўнгач ва меъданинг варикоз кенгайган веналаридан қон кетишларда утказилган такомиллаштирилган эндоскопик гемостаз усулининг хавфсизлиги ва самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қизилўнгач ва меъданинг варикоз кенгайган веналаридан қон кетишларни диагностикаси ва даволаш натижаларини яхшилашни баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қизилўнгач ва меъданинг варикоз кенгайган веналаридан қон кетишларида оптимал даволаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Қон кетиш билан асоратланган портал гипертензияни даволаш ва профилактикаси» номли услубий тавсиянома тасдикланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йилги 9 октябрдаги №8н-р/415-сон маъумотномаси). Натижада жигар циррози билан хасталанган беморларда гастроэзофагеал қон кетишларининг эрта ташҳислаш сифатини яхшилаш, даволаш жараёнида ихтисослашган юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатишни сезиларли даражада кенгайтирилиши касаллик асоратлари  камайишига ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
қизилўнгач ва меъданинг варикоз кенгайган веналаридан қон кетиш диагностикаси ва даволашни яхшилаш бўйича илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филали, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Зомин ва Шахрисабз субфилиалларининг  хирургик ва реанимацион бўлимларида ишлатилмоқда (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 07 июндаги №8н-з/178-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни клиник амалиётга тадбиқ этилиши қизилўнгач ва меъданинг варикоз кенгайган веналаридан  қон кетишида бирламчи гемостаз самарадорлигини 75,0% дан 96,3% гача ошириш, 3 йил ичида қайта қон кетиш эхтимолини 36,9% дан 9,9% гача пасайтириш, 3 йил ичидаги ўлимни 11,9% дан 3,1% гача камайтириш ва, ҳаёт сифатини етарли даражада тез тикланиш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish