Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарова Фарида Абдурахимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Академик лицейларда шахсга йўналтирилган таълим технологияларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Ped1644.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади академик лицейларда шахсга йўналтирилган таълим технологияларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
академик лицейларда шахсга йўналтирилган таълим технологияларининг тадқиқот, коммуникатив, иммитацион, психологик, фаолиятли, рефлексив турлари  педагогик билим ва кўникмаларни шакллантиришнинг лойиҳавий-технологик, мазмуний-методик, критериал-диагностик ва процессуал компонентлари дифференциал ёндашув орқали такомиллаштирилган;
академик лицейларда ўқувчиларни ҳар томонлама ривожлантириш жараёни амалий ижтимоийлашган, ҳаётий муаммоларни ҳал қилишга қодир маданий ижод жараёнини тарбия тизими мафкураси, стратегияси ва тактикасини белгиловчи концептуал ёндашувларга уйғунлигини таъминлаш асосида ривожлантирилган;
академик лицейларда шахсга йўналтирилган тизимли модел таълим технологиялари ҳамкорликда ўқитиш, гуруҳда мунозара, ўқув лойиҳалари, тренинг, дебат, ишбилармонлик ўйинлари, ролли ўйинлар каби инновацион таълим технологиялари асосида такомиллаштирилган;
шахсга йўналтирилган таълим технологиялари инсоннинг миллий маданий анъаналарни ўзлаштириш ва оламга бўлган муносабатни моделлаштириш интеграцияси дифференциал ёндашувлар асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Академик лицейларда шахсга йўналтирилган таълим технологияларини такомиллаштириш бўйича илмий натижалар: 
дифференциал ёндашув орқали такомиллаштирилган академик лицей ўқувчиларида шахсга йўналтирилган таълим технологияларининг тадқиқот, коммуникатив, иммитацион, психологик, фаолиятли, рефлексив турлари интеграциясига оид таклиф ва хулосалардан ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 14 июлдаги 02-07-1799/04-сон маълумотномаси). Натижада, академик лицейларда таълим технологияларини такомиллаштиришнинг ўқув-услубий таъминоти яратилган;
ўқитиш технологиясининг қиёсий таснифи “Адабиёт”, “Маънавият асослари”, “Давлат ва ҳуқуқ асослари”, “Жаҳон тарихи”, “Ўзбекистон тарихи” фанлари дидактик таъминоти анъанавий ва шахсга йўналтирилган таълим технологиялари бўйича аниқлаштирилган қиёсий кўрсаткичларига оид таклиф ва хулосалардан 2015-2017 йилларда бажарилган КА-1-003 рақамли “Ёшларда ватанпарварлик дунёқарашини шакллантиришнинг илмий-педагогик технологиялари ягона тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 14 июлдаги 02-07-1799/04-сон маълумотномаси). Натижада, Адабиёт”, “Маънавият асослари”, “Давлат ва ҳуқуқ асослари”, “Жаҳон тарихи”, “Ўзбекистон тарихи” фанлари дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
инновацион таълим технологиялари (ҳамкорликда ўқитиш, гуруҳда мунозара, ўқув лойиҳалари, тренинг, дебат, ишбилармонлик ўйинлари, ролли ўйинлар) асосида такомиллаштирилган академик лицей ўқувчиларида шахсга йўналтирилган таълим технологиялари тизимли моделига оид таклиф ва хулосалар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 14 июлдаги 02-07-1799/04 сон маълумотномаси). Натижада, академик лицейнинг Аниқ фанлар, Хорижий тиллар ва Ижтимоий-гуманитар фанлар таълим йўналиши ўқув жараёнида инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш методикаси такомиллаштирилган;
асосланган ўқув (таҳлил этиш, таққослаш) лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган академик лицейларда шахсга йўналтирилган таълим технологиялари аналитик, ташкилий, фаолиятга доир, натижавийлик босқичларига оид таклиф ва хулосалардан 2015-2017 йилларда бажарилган КА-1-003 рақамли “Ёшларда ватанпарварлик дунёқарашини шакллантиришнинг илмий-педагогик технологиялари ягона тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 14 июлдаги 02-07-1799/04-сон маълумотномаси). Натижада, академик лицей ўқувчиларида шахсга йўналтирилган таълим технологияларининг босқичлари такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish