Sayt test rejimida ishlamoqda

Каракетова Дилноза Юлдашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Безориликнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари», 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Yu439.
Илмий раҳбар: Салаев Нодирбек Сапарбаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Отажонов Аброржон Анварович, юридик фанлар доктори, профессор; Хасанов Темур Халмаматович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади безориликнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатларини комплекс ўрганиш, безориликни тўғри квалификация қилиш, жиноий ва маъмурий безориликнинг фарқларини кўрсатиш, унинг олдини олишда мавжуд муаммоларни аниқлаш, таҳлил этиш ва соҳага оид назарияни, амалиётни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аэропортларда, вокзалларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, бозорларда ва савдо мажмуалари ҳудудларида, шунингдек уларга туташ ҳудудларда, автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида, кўчаларда, стадионларда, бекатларда, йўлларнинг қатнов қисмида, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларда, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш ҳақидаги таклиф асослантирилган;
маъмурий жазо қўлланилганидан кейин аэропортларда, вокзалларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, бозорларда ва савдо мажмуалари ҳудудларида, шунингдек уларга туташ ҳудудларда, автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида, кўчаларда, стадионларда, бекатларда, йўлларнинг қатнов қисмида, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларда, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш ҳақидаги таклиф асослантирилган;
туну кун фаолият юритадиган умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мазкур объектларда видеокузатув тизимини ўрнатиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг патруль гуруҳлари томонидан тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар жойлашган йўналишларда доимий назорат ўрнатилиши лозимлиги исботланган;
профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларининг асосий вазифаси сифатида тегишли ҳудудда хавфсизликни ва жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг огоҳлигини ошириш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашда ички ишлар органларига кўмаклашиши ҳақидаги таклиф асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Безориликнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатларини тадқиқ этиш натижалари асосида: 
аэропортларда, вокзалларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, бозорларда ва савдо мажмуалари ҳудудларида, шунингдек уларга туташ ҳудудларда, автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида, кўчаларда, стадионларда, бекатларда, йўлларнинг қатнов қисмида, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларда, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш ҳақидаги таклифдан 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ–514-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси 4-бандини (Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1883-моддаси) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 25.01.2021 йилдаги 06/1-05/250-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши жамоат жойларида тиланчилик билан шуғулланишнинг олдини олишга хизмат қилган;
аэропортларда, вокзалларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, бозорларда ва савдо мажмуалари ҳудудларида, шунингдек уларга туташ ҳудудларда, автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида, кўчаларда, стадионларда, бекатларда, йўлларнинг қатнов қисмида, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларда, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланганлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, жиноий жавобгарлик белгилаш ҳақидаги таклиф 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ–514-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуннинг 1-моддаси 3-банди (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1271-моддаси)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 25.01.2021 йилдаги 06/1-05/250-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши муайян жойларда жамоат тартибининг муҳофаза қилиниши ва сақланишига хизмат қилган;
туну кун фаолият юритадиган умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мазкур объектларда видеокузатув тизимини ўрнатиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг патруль гуруҳлари томонидан тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар жойлашган йўналишларда доимий назорат ўрнатишни белгилаш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 24 июлдаги 624-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошиси ҳамда 4-банди учинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 13 январдаги 12/21-02-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши тунги вақтларда умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигининг таъминланишига хизмат қилган;
профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларининг асосий вазифаси сифатида тегишли ҳудудда хавфсизликни ва жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг огоҳлигини ошириш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашда ички ишлар органларига кўмаклашиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 мартдаги 251-сон қарори билан тасдиқланган “Профилактика (катта) иснпекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 3-банди иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасининг 13.01.2021 йилдаги 12/21-02-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши ички ишлар органларининг ҳудудларда хавфсизликни ва жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг огоҳлигини ошириш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish