Sayt test rejimida ishlamoqda

Абсаламов Акмал Толлибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гоносомал эволюцион оператордан ҳосил қилинган траекторияларнинг асимптотик характери», 01.01.01 – Математик анализ (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/FM516
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Математика институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.FM.86.01 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Розиков Уткир Абдуллоевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Жамилов Уйғун Умурович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим; Эшмаматова Дилфуза Бахрамовна, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гоносомал эволюцион операторидан ҳосил қилинган дискрет вақтли динамик системаларда ихтиёрий бошланғич нуқта учун траекториянинг лимит нуқталари тўпламини тўла тавсифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нормаланган гоносомал эволюцион оператори ягона қўзғалмас нуқтасининг глобал тортувчанлиги исботланган; 
икки жинсли популяциянинг гоносомал эволюцион оператори учун траекторияларнинг яқинлашиш тезлигининг тартиби топилган;
икки жинсли популяциянинг параметрли гоносомал эволюцион оператори координата бошидан бошқа тортувчи қўзғалмас нуқтага эга эмаслиги исботланган;
гоносомал эволюцион операторлар синфи учун унинг чексиз кўп қўзғалмас нуқталарга эгалиги ва ҳар бир қўзғалмас нуқталарга яқинлашадиган ўзаро кесишмайдиган траекториялар мавжудлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гоносомал эволюцион операторидан ҳосил қилинган траекторияларнинг асимптотик характери бўйича олинган натижалар асосида:
нормаланган гоносомал эволюцион оператори ягона қўзғалмас нуқтасининг глобал тортувчанлигидан №ОТ-Ф4-03 рақамли “Узлуксиз ҳамда дисктрет вақтли аниқ динамик системалар, қисмий интеграл операторлар спектлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида стохастик операторлар траекторияларининг лимит нуқталари тўпламини тавсифлашда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2021 йил 26-июндаги №04/2058-сонли маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши, Вольтерра ҳамда Вольтерра типида бўлмаган квадратик ва кубик стохастик операторларнинг лимит нуқталарини тавсифлаш имконини берган;
гоносомал эволюцион операторлар синфи учун унинг чексиз кўп қўзғалмас нуқталарга эгалигидан №ОТ-Ф4-02 рақамли “Математик физиканинг ҳолатлар тўплами чексиз бўлган моделлари термодинамикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида физик системанинг трансляцион-инвариант қўзғалмас ва даврий нуқталарга мос Гиббс ўлчовларини тавсифлашда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2021 йил 21-июндаги №04-04/01-158-сонли маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши, статистик физиканинг чекли сондаги спин қийматига эга бўлган бир нечта моделлари билан популяция моделлари орасидаги ўхшашликни аниқлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish