Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Икром Акрамовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналар ташқи иқтисодий фаолиятида халқаро маркетингни фаоллаштиришнинг методологик жиҳатларини такомиллаштириш”, 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.DSc/Iqt65.
Илмий маслаҳатчи: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc. 03/30.12.2020.I.16.02
Расмий оппонентлар: Эргашхўжаева Шахноза Жасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳамидов Обиджон Ҳафизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Эштаев Алишер Абдуганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналар ташқи иқтисодий фаолиятида халқаро маркетингни фаоллаштиришнинг методологик жиҳатларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ташқи бозор тизимида халқаро маркетингни тадқиқ қилиш методологияси ўзаро муносабатлар ҳамда тижорат ҳаракатларини интенсификация қилиш бўйича маркетинг концепциясини қўллаш асосида ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун корхоналарни диверсификациялаш моделини амалиётда қўлланилиши асосланган;
халқаро маркетинг бўйича миллий иқтисодиёт тармоқларида компанияларнинг улуши, диверсификациялашуви ва ноанъанавий маркетинг тамойиллари ҳамда бренд, гудвилл, замонавий тармоқ технологиясидан фойдаланган ҳолда ташқи бозорни ўзлаштириш ва истеъмолчилар талаблари асосида саноат корхоналари экспорт салоҳиятини шакллантириш ва уни бошқаришнинг умумий механизми таклиф этилган;
замонавий маркетинг стратегиясини амалга ошириш модели ва миллий компаниялар фаолиятига ташқи иқтисодий муҳитнинг таъсири ҳамда ташқи бозорга мослашиш жараёнида корхонанинг экспорт салоҳияти истиқболини белгилаш ёрдамида қайта ишлаш корхоналари рақобатдошлигини ошириш унинг бозордаги рақобат муҳитидаги ўрни орқали баҳолаш механизми такомиллаштирилган;
компанияларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантириш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришда маркетинг тадқиқотларининг сифатини ошириш, халқаро бозорларда товарларга бўлган талабни баҳолаш аниқлигини ошириш ва экспорт қилинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг диверсификация даражасини оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
компанияларнинг экспорт салоҳиятидан фойдаланишнинг динамик ҳолатидаги тенденцияларнинг юзага келиш сабабларини аниқлаш ва экспортни инновациялар асосида диверсификациялаш йўли билан халқаро маркетинг стартегиясини такомиллаштириш таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Халқаро маркетинг ривожланишида миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини бошқаришни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган амалий ва услубий таклифлар:
ташқи бозор тизимига мўлжалланган халқаро маркетинг методологиясини ўзаро муносабатлар ва тижорат ҳаракатларини интенсивлаш асосида такомиллаштириш таклифи Навоий тоғ-металлургияси комбинати фаолиятида жорий қилинган (Навоий тоғ-кон металлургия комбинатининг 2020 йил 20 апрелдаги 12.06.01-05/82-сон ҳамда “Навоийазот” ОАКнинг 2020 йил 29 майдаги 4327-сон маълумотномалари). Ташқи бозор тизимида халқаро маркетингни тадқиқ қилиш методологияси ўзаро муносабатлар ҳамда тижорат ҳаракатларини интенсификация қилиш бўйича маркетинг концепциясини қўллаш асосида такомиллаштирилган ва бу ҳолат маркетинг бўлимида қўлланган.
ташқи бозор тизимида халқаро маркетингни тадқиқ қилиш методологияси ўзаро муносабатлари ҳамда тижорат ҳаракатларини интенсификация қилиш бўйича маркетинг концепциясини қўллаш таклифи Навоий тоғ-металлургияси комбинати фаолиятида жорий қилинган (Навоий тоғ-металлургияси комбинатининг 2020 йил 20 апрелдаги 12-06.01-05/82-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун корхоналарни диверсификациялаш моделини амалиётта қўлланилиши натижасида корхонада қўшимча 12 нафар янги иш ўрни яратилган;
халқаро маркетинг бўйича миллий иқтисодиёт тармоқларида компанияларнинг улуши, диверсификациялашуви ва ноанъанавий маркетинг тамойиллари ҳамда бренд, гудвилл, замонавий тармоқ технологиясидан фойдаланган ҳолда ташқи бозорни ўзлаштириш ва истеъмолчилар талабларини шакллантириш таклифи асосида саноат корхоналари экспорт салоҳиятини шакллантириш ва уни бошқаришнинг умумий механизми жорий этилди (Навоий тоғ-металлургияси комбинатининг 2020 йил 20 апрелдаги 12-06.01-05/82-сон маълумотномаси). Натижада корхона экспорт ҳажмини 0,2 фоиз ошишига ва маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини 1,2 фоизга ошишига олиб келган;
муаллиф томонидан миллий компанияларнинг ташқи бозордаги фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари белгилаб берилганлиги, уларнинг халқаро маркетингнинг хусусиятлари тизимлаштирилган ҳолда баҳолашга оид таклифи асосида (Навоий тоғ-металлургияси комбинатининг 2020 йил 20 апрелдаги 12-06.01-05/82-сон маълумотномаси) ташқи бозорга янги маҳсулотни чиқариш ва халқаро маркетинг усулларини самарали жорий этишда тадбиркорлик тафаккурни шакллантириш йўллари ва улар асосида корхонанинг истиқболли дастурларини шакллантиршцда фойдаланилган.
замонавий маркетинг стратегиясини амалга ошириш модели ва миллий компаниялар фаолиятига ташқи иқтисодий муҳитнинг таъсири ҳамда ташқи бозорга мослашиш жараёнида корхонанинг экспорт салоҳияти истиқболини белгилаш таклифи қабул қилинган (“Navoiyazot” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 29 майдаги 4327-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши қайта ишлаш корхоналари рақобатдошлигини ошириш унинг бозордаги рақобат муҳитидаги ўрни орқали баҳолаш механизмидан амалиётда фойдаланиш натижасида корхона экспорт салоҳиятини 0,3 фоизга ошишини таъминланган;
қайта ишлаш корхоналарида диверсификация сиёсатини амалга оширишнинг кўп боскичли умумий алгоритми жамият амалиётига жорий қилинган (“Navoiyazot” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 29 майдаги 4327-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф корхона маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини қўшимча 0,24 фоиз (аммиак-0,04 фоиз, аммиакли селитра-0,11 фоиз. азот-фосфорли ўғит-0,08 фоиз ва сульфат аммония-0,01 фоиз) ўсишига олиб келди.
миллий компанияларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантириш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришда маркетинг тадқиқотларининг сифатини ошириш, халқаро бозорларда товарларга бўлган талабни баҳолаш аниқлигини ошириш ва экспорт қилинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг диверсификация даражасини ошириш таклифи Навоий тоғ-кон металлургия комбинатининг маркетинг стратегиясида жорий этилган (Навоий тоғ-кон металлургия комбинатининг 2020 йил 20 апрелдаги 12.06.01-05/82-сон маълумотномаси). Миллий компанияларда ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чикаришни кўпайтириш учун корхоналарни диверсификациялаш моделини амалиётга қўлланиши натижасида корхонада қўшимча 12 нафар янги иш ўрни яратилган.
компанияларнинг экспорт салоҳиятидан фойдаланишнинг динамик ҳолатидаги тенденцияларнинг юзага келиш сабабларини аниқлаш ва экспортни инновациялар асосида диверсификациялаш йўли билан халқаро маркетинг стартегиясини такомиллаштириш таклифи Навоий тоғ-кон металлургия комбинатининг маркетинг стратегиясида жорий этилган (Навоий тоғ-кон металлургия комбинатининг 2020 йил 20 апрелдаги 12.06.01-05/82-сон маълумотномаси). Корхонада экспорт салоҳиятини шакллантириш ва уни бошқаришнинг умумий механизмшш жорий этилиши натижасида корхона экспорт ҳажмини 0,2 фоиз ошишига ва маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини 1,2 фоизга ошишига олиб келган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish