Sayt test rejimida ishlamoqda

Сабиров Ҳасан Нусратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Озиқ - овқат саноатининг ривожланиш тенденцияларини эконометрик моделлаштириш», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Iqt.935.
Илмий раҳбар: Алимов Раимжон Ҳакимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Ильёс  Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Адизов Санжар Рашидович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади озиқ-овқат саноатини ривожлантириш тенден-цияларини моделлаштириш асосида соҳани барқарор ривожлантириш юзаси-дан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республика озиқ-овқат саноатидаги таркибий ўзгаришларни моделлаш-тириш жараёнида ўн иккита асосий озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳи ишлаб чиқариш таркиби учун 0,43 – 41,68 оралиғида эталон қийматлар аниқланган;
озиқ-овқат саноатини ривожлантиришда кўп омилли эмпирик ёндашув ва мақсадли моделлаштириш индексларини қўллаш ишлаб чиқариш тенденциясининг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда экспорт улуши ва таркибий ўзгаришларни эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган;
озиқ-овқат саноатининг статистик таҳлили ва модернизациялашни баҳолаш методикаси соҳа хусусияти асосида маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ўртача оғишлар, тебраниш, корреляцион боғланиш, апрокциматция ва детерминация қийматлари ҳамда ишлаб чиқариш функцияси каби муҳим таъсир омилларини комплекс аниқлаган ҳолда такомиллаштирилган;
миллий озиқ-овқат саноатининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда таҳлил ва прогноз жараёнида Кобб - Дуглас ишлаб чиқариш модели ишлаб чиқаришга инвестицияларни (K) устувор киритиш ва янги технологияларни жадал жорий этиш негизида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Озиқ-овқат саноати ривожланиш тенденцияларини эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
республика озиқ-овқат саноатидаги таркибий ўзгаришларни моделлаш-тириш жараёнида ўн иккита асосий озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳи ишлаб чиқариш таркиби учун ишлаб чиқилган эталон қийматлардан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан “Саноат ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми қийматини баҳолаш бўйича услубий низом”ни такомиллаштиришда фойдаланилган (Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 18 мартдаги 01/4-10-15/2-68-сон маълумотномаси). Ушбу натижалардан фойдаланиш республика ҳудудлари-нинг озиқ-овқат саноати истиқболдаги таркибий ўзгаришларини баҳолаш аниқлигини оширишга хизмат қилган;
озиқ-овқат соҳасини ривожлантиришда кўп омилли эмпирик ёндашув ва мақсадли моделлаштириш индексларини мақсадли прогннозларни эътиборга олган ҳолда қўшллаш бўйича таклфлар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан “Саноат ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми қийматини баҳолаш бўйича услубий низом”ни такомиллаштиришда фойдаланилган (Статистика қўмитасининг 2021 йил 18 мартдаги 01/4-10-15/2-68-сон маълумотномаси). Ушбу моделлардан фойдаланиш натижасида республика озиқ-овқат саноати маҳсулотининг ўсиш суръати прогнози аниқлигик даражасини оширишга хизмат қилган; 
озиқ-овқат саноатининг статистик таҳлил қилиш ва модернизациялашни баҳолаш методикасини такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг “Саноат ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми қийматини баҳолаш бўйича услубий низом”ни такомиллаш-тириш фойдаланилган (Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 18 мартдаги 01/4-10-15/2-68-сон маълумотномаси). Таклифлардан фойдаланиш натижасида ҳудудларни модернизациялаш кўрсаткичларини коррекциялаш ва янада аниқлаштириш иаконияти яратилган;
миллий озиқ-овқат саноатининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда Кобб - Дуглас ишлаб чиқариш модели таҳлил ва прогноз жараёнида ишлаб чиқаришга инвестицияларни (K) устувор киритиш ва янги технологияларни жадал жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан “Саноат ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми қийматини баҳолаш бўйича услубий низом”ни такомиллаштиришда фойдаланилган (Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 18 мартдаги 01/4-10-15/2-68-сон маълумотномаси). Таклифлардан фойдаланиш натижасида республика озиқ-овқат саноати маҳсулотининг умумий ҳажмини мониторинг қилиш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилан.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish