Sayt test rejimida ishlamoqda

Муртазаев Исабек Базарбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Навоий вилояти иқтисодиётини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари», 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Iqt348.
Илмий раҳбар: Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Муродова Нодира Куллиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эрмаматов Шоназар Жумакулович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Навоий вилоятини иқтисодий ривожлантириш, тармоқ ва ҳудудий таркибини такомиллаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақада саноатни янада самарали ривожлантириш учун фойдаланишга жалб этилмаган Азлар-Тол, Гулкон, Жанубий Мачитсой, Лангар, Тасқудуқ, Янгиқудуқ сингари конларни ишга тушириш эвазига  қурилиш материаллари ва истеъмол товарлари кичик саноат корхоналарини ташкил этиш асосида ишлаб чиқаришнинг юқори суръатларини таъминлаш асосланган; 
Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида ер ости сув захираларидан оқилона  фойдаланиш орқали чорва моллари бош сонини кўпайтириш, юқори қўшилган қиймат ва солиқ тушумлари ҳамда янги иш ўринларини яратиш асосланган;
минтақада қишлоқ хўжалиги ҳудудий ихтисослашувини фойдаланилмаётган экин майдонлари, ер балл бонитети, сув билан таъминланганлик даражаси ва аҳоли малакаси каби омиллар орқали такомиллаштирилган;
Навоий вилояти иқтисодиёт таркибини мавжуд минерал хомашё ва қишлоқ  хўжалиги салоҳиятидан самарали фойдаланишга йўналтирилган 2025 йилгача мўлжалланган кўп омилли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Навоий вилояти иқтисодиётини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ббўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақада саноатни янада самарали ривожлантириш учун фойдаланишга жалб этилмаган Азлар-Тол, Гулкон, Жанубий Мачитсой, Лангар, Тасқудуқ, Янгиқудуқ сингари конларни ишга тушириш эвазига  қурилиш материаллари ва истеъмол товарлари кичик саноат корхоналарини ташкил этиш асосида ишлаб чиқаришнинг юқори суръатларини таъминлаш бўйича таклифидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан минтақа саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, минерал-хомашё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саноат асосида янада чуқур қайта ишлаш бўйича дастурий чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 7 апрелдаги 02/22-01-10/10-1072-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида вилоят туманлари саноат иқтисодиёти ихтисослашувининг жорий ҳолати баҳоланган ҳолда унинг асосида истиқболда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашув жараёнларини янада ривожлантириш имкониятига эришилган;
Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида ер ости сув захираларидан оқилона  фойдаланиш орқали чорва моллари бош сонини кўпайтириш, юқори қўшилган қиймат ва солиқ тушумлари ҳамда янги иш ўринларининг яратилиши бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида чўл ҳудудларида чорва моллари бош сонини оширишни таъминлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 7 апрелдаги 02/22-01-10/10-1072-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Навоий вилояти Томди ва Учқудуқ туманларидаги чўл яйловларидан ер ости сув захираларидан фойдаланган ҳолда қудуқлар барпо этилиши эвазига чорва моллари бош сонини кўпайтириш бўйича таклифлари асосида самарадорликни янада такомиллаштириш имкониятига эришилган;
минтақада қишлоқ хўжалиги ҳудудий ихтисослашувини фойдаланилмаётган экин майдонлари, ер балл бонитети, сув билан таъминланганлик даражаси ва аҳоли малакаси каби омиллар орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 9 июндаги 05/011-1661-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Навоий вилояти туманлари қишлоқ хўжалиги ихтисослашувининг жорий ҳолати баҳоланиб, унинг асосида истиқболда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича ихтисослашув жараёнларини янада такомиллаштириш имкониятига эришилган;
Навоий вилояти иқтисодиёт таркибини мавжуд минерал хомашё ва қишлоқ  хўжалиги салоҳиятидан самарали фойдаланишга йўналтирилган 2025 йилгача мўлжалланган кўп омилли прогноз натижалари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантириш омиллари ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш мўлжалларининг аниқлигини таъминлаш мақсадида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 7 апрелдаги 02/22-01-10/10-1072-сон маълумотномаси). Прогноз натижаларидан вилоят иқтисодий ривожланишини таъминлаш бўйича оптимал бошқарув қарорларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish