Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Жамшид Абраровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларини мижозга йўналтирилган маркетинг стратегиялари асосида рақобатбардошлигини ошириш”,08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”,  08.00.11 “Маркетинг” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2021.2.PhD/Iqt1597.
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Мустафақулов Шерзод Игамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Самадов Асқар Нишанович,иқтисодиёт фанлари номзоди,доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда тижорат банклари рақобатбардошлигини мижозга йўналтирилган маркетинг стратегиялари асосида оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларининг мижозлар базаси таркибини таҳлил қилишнинг скоринг модели асосида бошқарув қарорларини қабул қилиш тартибининг концептуал схемаси орқали муаммоли мижозлар салмоғини камайтириш таклиф этилган;
тижорат банкларида GAP моделини қўллаш орқали Лийкерт шкаласи асосида  истеъмолчиларнинг банк хизматларидан қониқишини аниқловчи омиллар вариацияси асосланган;
мижозга йўналтирилган маркетинг стратегиясини қўллаш орқали рискларни 1,5 бараварга ҳамда ташкилий харажатларни 20 фоизга камайтириш орқали тижорат банкларининг рақобатбардошлигини ошириш такомиллаштирилган;
мижоз салоҳияти бўйича сегментлаш алгоритми асосида тижорат банклари барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган маркетинг сиёсати   орқали рақобатбардошликни 2 бараварга ошириш таклифи асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
тижорат банкларни рақобатбардошлигини мижозга йўналтирилган маркетинг стратегиялари асосида ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларининг мижозлар базаси таркибини таҳлил қилиш асосида бошқарув қарорларини қабул қилиш тартибининг концептуал схемаси Асака АТБ ҳамда АТ Халқ банки фаолиятига жорий этилган (Асака АТБнинг 2021 йил 26 майдаги 19-01/3279-сон, АТ Халқ банкининг 2021 йил 22 майдаги 20-18/690-сон маълумотномалари). Ушбу таклиф бўйича олинган натижалар асосида Асака” АТБнинг Тошкент шаҳар филиали ҳамда “Асака” АТБнинг Автотранспорт филиалида мижозлар билан ишлаш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган. Натижада муаммоли мижозларни таҳлил қилишда ҳуқуқий ёндашувлар (чоралар) кескин қисқартирилди ва кучли маркетинг сиёсати эвазига муаммоли мижозлар салмоғи 31% га камайтирилган;
тижорат банкларида мижозлар билан муносабатлар ҳолатини баҳолаш истеъмолчиларнинг хизматлардан қониқишиининг яширин омилларини аниқлаш имконини берувчи GAP таҳлил усулини “Асака” АТБнинг “Асака” ва “Автотранспорт” филиаллариинг мижозлар бўлими фаолиятига жорий этилган  (“Асака” АТБнинг Тошкент шаҳар филиалининг 2021 йил 9 мартдаги 16/03/53-сон, “Асака” АТБнинг Автотранспорт филиалининг 2021 йил 11 мартдаги 15/08/58-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида “Тошкент шаҳар” филиали 2019 йилга нисбатан 2021 йилда банк хизматларидан фойдаланувчилар салмоғи 2,1 фоизга ва уларга кўрсатиладиган банк хизматлари ҳажми 3,1 фоизга ошган;
тижорат банкларида мижозлар билан ишлаш бўлими маркетологининг мижозга йўналтирилган вазифалари, ходим вазифалари, ташкилий ва таҳлилий вазифаларини корпоратив маданиятнинг ички сиёсатини амалга ошириш стратегиясига киритиш таклифи Асака АТБ ҳамда АТ Халқ банки фаолиятига жорий этилган (Асака АТБнинг 2021 йил 26 майдаги 19-01/3279-сон, АТ Халқ банкининг 2021 йил 22 майдаги 20-18/690-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида “Асака” АТБнинг филиалларида мижозлар билан ишлаш бўлими менеджери учун мижозга йўналтирилган вазифалар, ходим вазифалари, ташкилий ва тахлилий вазифалари бўйича йўриқнома мижозлар билан ишлаш бўлимлари фаолиятини ташкил этишда фойдаланилган; 
тижорат бакнлари рақобатбардошлигини оширишга йўналтирилган маркетинг сиёсатини юритиш мижозлар салохияти, фаолият тармоғи, юридик шакли каби сегментлар билан ишлаш алгоритми Асака АТБ ҳамда АТ Халқ банки фаолиятига жорий этилган Асака АТБнинг 2021 йил 26 майдаги 19-01/3279-сон, АТ Халқ банкининг 2021 йил 22 майдаги 20-18/690-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этиш натижасида Асака” АТБнинг Автотранспорт филиалида савдо айланмасини тўлдириш мақсадларидаги кредит ажратмалари миқдори 2,8 фоизга, савдони молиялаштириш хизматлари салмоғи 3,4 фоизга ва ХВО хизматлари бўйича кўрсатилган банк хизматлари 3,1 фоизга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish