Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Бобир Ортиқмирзаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Корхоналар молиявий хавфсизлигини таъминлаш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Iqt311
Илмий раҳбар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик; Қўзиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналар молиявий хавфсизлигини таъминлаш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик корхоналари бошқарув тузилмасига рақобат стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун молиявий хавфсизликни таъминлаш бўлимини киритиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
тўқимачилик корхоналари молиявий хавфсизлик даражасига таъсир этувчи ички ва ташқи муҳит омилларини аниқлаш мақсадида баҳолаш мезонларининг юқори ва қўйи чегаралари (чизиқли матрица қийматларининг (0-0,22)–«хавф юқори», (0,23-0,51)–«ўртача хавф», (0,52-0,80)–«барқарор», (0,81-0,99)–«меъёрдаги хавфсиз» ва (1 дан юқори)–«мутлақо хавфсиз») ишлаб чиқилган;
корхоналарда молиявий бошқарув инструментларидан оқилона фойдаланиш ҳамда молиявий хавфсизликни таъминлашни бошқариш самарадорлигини (0-0,30)–ёмон, (0,31-0,50)–қониқарсиз, (0,51-0,70)–қониқарли, (0,71-0,85)–яхши ва (0,86-1)–аъло шкалалари бўйича комплекс баҳолашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
тўқимачилик тармоғида молиявий хавфсизликни тадқиқ этишда ҳудудлар саноат ишлаб чиқаришининг прогрессив ва циклик динамикаси параметрларини баҳолаш  =108,19+0,096*t+1,912Sin((-0,679)*t)–1,155Cos((-0,679)*t) модели ишлаб чиқилган;
Covid-19 пандемияси билан боғлиқ глобал иқтисодий инқироз туфайли юзага келган юқори «турбулентлик» шароитида иқтисодий ўсишнинг ишончли предикторлари асосида Ўзбекистон тўқимачилик саноатида 2025 йилгача ишлаб чиқаришнинг оптимистик, реал ва пессимистик вариантлардаги прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхоналар молиявий хавфсизлигини таъминлаш методологиясини такомиллаштириш бўйича  олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик корхоналари бошқарув тузилмасига молиявий хавфсизликни таъминлаш бўлимини киритиш мақсадга мувофиқлиги бўйича берилган таклиф «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятига уюшманинг №67-сон буйруғига асосан жорий этилган («Ўзтўқимачисаноат» уюшмасининг 2021 йил 24 майдаги 04-06/1643-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларни жорий этилиши, «SIRDARYA BEST FASHION» МЧЖ ХКда дебиторлик қарздорликни ва харажатларни оптималлаштириш асосида кредиторлик қарзларини 1,4 баробар камайтиришга, «BETLIS TEKSTIL» МЧЖ да дебиторлик ва харажатларни оптималлаштириш асосида кредиторлик қарзларини 22,5 фоизга камайтиришга, «Наманган тўқимачи» МЧЖда дебиторлик ва харажатларни оптималлаштириш асосида кредиторлик қарзларини 22,5 фоизга камайтиришга имконият яратилган;
тўқимачилик корхоналари молиявий хавфсизлик даражасини баҳолашнинг юқори ва қўйи чегаралари асосида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг №67-сонли ички буйруғига кўра таркибдаги корхоналарнинг молиявий хавфсизлиги даражалари баҳоланган («Ўзтўқимачисаноат» уюшмасининг 2021 йил 24 майдаги 04-06/1643-сон маълумотномаси). Натижада («BETLIS TEKSTIL» МЧЖ, «SIRDARYA BEST FASHION» МЧЖ ҳамда «Наманган тўқимачи» МЧЖ корхоналарида молиявий хавфсизлик ҳолатлари аниқланиб, молиявий хавфсизликка хавф солувчи ички таҳдидлар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган;
корхоналарда молиявий хавфсизликни таъминлашни бошқариш самарадорлигини (0-0,30)–ёмон, (0,31-0,50)–қониқарсиз, (0,51-0,70)–қониқарли, (0,71-0,85)–яхши ва (0,86-1)–аъло шкалалари бўйича комплекс баҳолаш  бўйича илмий таклифлар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг №67-сонли ички буйруғига асосан жорий этилди. («Ўзтўқимачисаноат» уюшмасининг 2021 йил 24 майдаги 04-06/1643-сон маълумотномаси). Натижада Натижада («BETLIS TEKSTIL» МЧЖ, «SIRDARYA BEST FASHION» МЧЖ ҳамда «Наманган тўқимачи» МЧЖ корхоналарида молиявий хавфсизликни бошқариш самарадорлиги баҳоланиб, молиявий хавфсизликни таъминлаш самарадорлигига таъсир этувчи омиллар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган;
тўқимачилик тармоғида молиявий хавфсизликни тадқиқ этиш ёндашуви ҳудудлар саноат ишлаб чиқаришининг прогрессив ва циклик динамикаси параметрларини баҳолаш (( =108,19+0,096*t+1,912Sin((-0,679)*t)–1,155Cos((-0,679)*t) моделини эътиборга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг “Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув трикотаж саноатини ривожлантиришнинг 2030 йилгача бўлган ривожланиш стратегияси”да фойдаланиш учун қабул қилинди. («Ўзтўқимачисаноат» уюшмасининг 2021 йил 24 майдаги 04-06/1643-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув трикотаж саноатини ривожлантиришнинг 2030 йилгача бўлган ривожланиш стратегиясининг 6-бандидаги «Тўқимачилик саноатини узоқ муддатли техник-иқтисодий ривожланишнинг мақсадли парамертларини» белгилаш бўлимида фойдаланилган;
Covid-19 пандемияси билан боғлиқ глобал иқтисодий инқироз туфайли юзага келган юқори «турбулентлик» шароитида иқтисодий ўсишнинг ишончли предикторлари асосида Ўзбекистон тўқимачилик саноатида 2025 йилгача ишлаб чиқаришнинг оптимистик, реал ва пессимистик вариантлардаги прогнозлар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг «Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув трикотаж саноатини ривожлантиришнинг 2030 йилгача бўлган ривожланиш стратегияси»да фойдаланиш учун қабул қилинди. («Ўзтўқимачисаноат» уюшмасининг 2021 йил 24 майдаги 04-06/1643-сон маълумотномаси) Ўзбекистон тўқимачилик корхоналарининг 2020-2025 йилларда ривожланиш прогноз сценарийлари учун ишлаб чиқилган эконометрик моделлар асосида Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув трикотаж саноатини ривожлантиришнинг 2030 йилгача бўлган ривожланиш стратегиясининг тегишли бандларига тузатишлар киритилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish