Sayt test rejimida ishlamoqda

Саломова Сарвиноз Салимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Cаноат корхоналарини интеллектуал платформа асосида самарали ривожлантириш”, 08.00.03 –Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Iqt645.
Илмий раҳбар: Ибрагимова Саодат Абдумўминовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, №DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Бурханов Актам Усмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Махкамов Бахтиёр Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Оҳангаронцемент” акциодорлик жамияти фаолиятини интеллектуал платформани қўллаш асосида самарали ривожлантириш бўйича илмий таклифлар ва амaлий тaвcиялaрни ишлaб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сифатли цемент ишлаб чиқаришда интеллектуал платформа технологияларини қўллаш асосида сув ва цементнинг доимий муносабатини белгиловчи полифракциявий стандарт қумдан фойдаланишни дастурлаштириш ва рақамлаштиришга таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар тизимлаштирилди;
корхонада нормаланган клинкерли портландцемент ишлаб чиқариш жараёнини ягона контент орқали бошқаришни ташкил этиш асосида интеллектуал платформа технологиялари хизматларидан фойдаланиш ва бизнес жараёнларни амалга оширишнисамарали ривожлантиришнинг истиқбол кўрсаткичлари асосланди;
минерал қўшимчаларга эга бўлган портланцемент ва путсолан портландцемент ишлаб чиқаришни дастурлаш ва автоматлаштириш жараёни орқали корхона бўлим ва цехлари орасидаги автоматлаштирилган интеграцияни таъминлашда интеллектуал платформа технологияларини қўллашнинг муаммо ва ечимлари орасидаги алоқадорлик тизими такомиллаштирилди;
“Оҳангаронцемент” акциядорлик жамиятида сульфатга чидамли бўлган цементни юклаш ва қадоқлашда интеллектуал платформа инфратузилмаси асосида рақамли инновацион технологиялар қўллашни самарали ташкил этиш модели ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат корхоналари фаолиятини интеллектуал платформа технологияларини қўллаш асосида самарали ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий ва амалий таклифлар асосида:
сифатли цемент ишлаб чиқаришда интеллектуал платформа технологияларини қўллаш асосида сув ва цементнинг доимий муносабатини белгиловчи полифракциявий стандарт қумдан фойдаланишни дастурлаштириш ва рақамлаштиришга таъсир этувчи ички ва ташқи омилларни тизимлаштириш бўйича таклифлар “Оҳангаронцемент” АЖ фаолиятига 2020 йил 12 сентябрь 37-сонли буйруғи билан жорий қилинган  (“Оҳангаронцемент” АЖнинг 2021 йил 10 августдаги  1/АSЦ-838/21-сон маълумотномаси). Ушбу  таклифларни амалиётга жорий килиш натижасида “Оҳангаронцемент” АЖ фаолиятига 2020 йилда ракамли дастурий маҳсулотни қўллаш орқали ишлаб чикарилаётган цемент сифати яхшиланди ва тарированный (кадокланган) маҳсулот упаковкаси (қоп кўриниши) янгиланди ва ишлаб чиқариш хажми 8,1%га ошган;
корхонада нормаланган клинкерли портландцемент ишлаб чикариш жараёнини ягона контент оркали бошкаришни ташкил этиш асосида ишлаб чиқилган интеллектуал
платформа технологиялари хизматларидан фойдаланиш ва бизнес жараёнларни амалга оширишни самарали ривожлантиришнинг истиқбол кўрсаткичлари “Оҳангаронцемент” АЖ фаолиятига жорий қилинган (“Оҳангаронцемент” АЖнинг 2021 йил 10 августдаги 1/АSЦ-838/21-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларни амалиётга жорий килиш натижасида “Оҳангаронцемент” АЖда инновацион технологияларини самарали қўллаш механизми шаклланган. Натижада корхонада ходимларни илмий фаолиятга йуналтириш, муаллифлик хуқуқи ва интеллектуал мулкни мухофаза килиш ва кулай инновацион мухитни яратиш имкони ортган;
минерал қўшимчаларга эга бўлган портланцемент ва путсолан портландцемент ишлаб чиқаришни дастурлаш ва автоматлаштириш жараёни орқали корхона бўлим ва цехлари орасидаги автоматлаштирилган интеграцияни таъминлашда такомиллаштирилган интеллектуал платформа технологияларини қўллашнинг муаммо ва ечимлари орасидаги алоқадорлик тизими “Оҳангаронцемент” АЖ фаолиятига жорий килинган(“Оҳангаронцемент” АЖнинг 2021 йил 10 августдаги 1/АSЦ-838/21-сон маълумотномаси) Ушбу таклифларни қўллаш натижасида цемент майдалаш цехида минерал қўшимчаларсиз цемент ишлаб чикариш хажми 3,7%га ошган. Корхона бунинг натижасида 2020 йилнинг ўзида 114,0 миллион сўм самара олган;
“Оҳангаронцемент” акциядорлик жамиятида сульфатга чидамли бўлган цемент юклаш ва қадоқлашда интеллектуал платформа инфратузилмаси асосида рақамли инновацион технологиялар қўллашнинг самарали ташкил этиш модели ишлаб чиқилди ва “Оҳангаронцемент” АЖ фаолиятига жорий қилинган(“Оҳангаронцемент” АЖнинг 2021 йил 10 августдаги 1/АSЦ-838/21-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни қўллаш натижасида корхонада 400 маркали сульфатга чидамли портландцементни ишлаб чиқариш ҳажми 5.1% га ошди, ҳамда 5% дан 20% гача композит қўшимчаларга эга бўлган 400 маркали портландцементни юклаш ва қадоқлашда қўлланган рақамли технологиялар асосида “Оҳангаронцемент” корхонасининг иқтисодий самарадорлиги 9,7% ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish