Sayt test rejimida ishlamoqda

Оқбоев Алишер Расулжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Тикув-трикотаж корхоналари рақобатбардошлигини бошқаришда брендинг стратегиясидан фойдаланиш”,08.00.13 - Менежмент, 08.00.11 - Маркетинг(иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2019.4.PhD/Iqt1173.
Илмий раҳбар:Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Йўлдошев Нуриддин Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Касимова Фатима Тулкуновна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd), доцент.
Етакчиташкилот:Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тикув-трикотаж корхоналари рақобатбардошлигини бошқаришда брендинг стратегиясидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тикув-трикотаж корхоналари рақобатбардошлигини бошқаришда лойиҳалаш, ташкил этиш, илгари суриш ва назорат функциялари бренд яратиш, идентификациялаш, сегментлаш, позициялаш, ўзаро муносабатлар ва брендлар архитектурасини яратиш дастаклари асосида такомиллаштирилган;
тикув-трикотаж корхоналарининг маҳаллий брендларини шакллантиришда миллий рейтинг меъзонларига ишонч, қониқиш, сифат, нарх, ассортимент, мода ва дизайн ўлчов бирликларини киритишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
тикув-трикотаж корхоналарининг маҳаллий брендлари рейтингида истеъмолчиларнинг бренддан қониқиши, сифат, дизайн, роялти, қиймат яратиш ва даромадлилик даражасини оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
тикув-трикотаж корхоналари рақобатбардошлигини ошириш менежменти бренд яратиш, бренд архитектурасини қуриш ва маҳсулотлар имижини киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тикув-трикотаж корхоналари рақобатбардошлигини бошқаришда брендинг стратегиясидан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тикув-трикотаж корхоналари рақобатбардошлигини бошқаришда лойиҳалаш, ташкил этиш, илгари суриш ва назорат функциялари бренд яратиш, идентификациялаш, сегментлаш, позициялаш, ўзаро муносабатлар ва брендлар архитектурасини яратиш дастаклари асосида такомиллаштириш таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо «Imron Textile Group» МЧЖ ҳамда «Istiqlol Tekstil Dizayn» МЧЖлар фаолиятига жорий этилган. («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йил 17 мартдаги  04/06-979-сон  маълумотномаси).Мазкур илмий янгиликнинг жорий этилиши натижасида «Imron Textile Group» МЧЖда бренд менежери лавозими жорий этилган ва «Imron» брендининг 2019 йилга нисбатан 2020 йилда бренд капитали 10 фоизга, «Istiqlol Tekstil Dizayn» МЧЖнинг «Ideal» бренди капитали эса 11 фоизга ўсишга эришган;
тикув-трикотаж корхоналарининг маҳаллий брендларини шакллантиришда миллий рейтинг меъзонларига ишонч, қониқиш, сифат, нарх, ассортимент, мода ва дизайн ўлчов бирликларини киритишнинг мақсадга мувофиқлиги таклифи «Imron Textile Group» МЧЖ ҳамда «Istiqlol Tekstil Dizayn» МЧЖларнинг брендинг амалиётида фойдаланилган. («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йил 17 мартдаги  04/06-979-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг жорий этилиши натижасида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо «Imron Textile Group» МЧЖ, «Istiqlol Tekstil Dizayn» МЧЖ ва бошқа корхоналарида маҳсулот сотиш ҳажми 1,9 фоизга ошган.
тикув-трикотаж корхоналарининг маҳаллий брендлари рейтингида истеъмолчиларнинг бренддан қониқиши, сифат, дизайн, роялти, қиймат яратиш ва даромадлилик даражасини оширишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича асослангантаклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси фаолиятига жорий этилган. («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йил 17 мартдаги 04/06-979-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо корхоналар брендини янада ривожалантириш бўйича сратегик вазифаларни белгилаш ва «Uztextile» брендининг корпоратив имижини оширишга хизмат қилган ҳамда унинг қиймати 2020 йилда 1 млн. АҚШ долларига баҳоланган;
тикув-трикотаж корхоналари рақобатбардошлигини ошириш менежменти бренд яратиш, бренд архитектурасини қуриш ва маҳсулотлар имижини киритиш асосида такомиллаштириш таклифи «Imron Textile Group» МЧЖ ҳамда «Istiqlol Tekstil Dizayn» МЧЖларнинг брендни бошқариш амалиётида фойдаланилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йил 17 мартдаги 04/06-979-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг жорий этилиши натижасида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо «Imron Textile Group» МЧЖнинг «Imron» брендининг доимий истеъмолчилар сонини 25 фоизга, «Istiqlol Tekstil Dizayn» МЧЖнинг «Ideal» брендининг доимий истеъмолчилар сонини 27 фоизга ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish