Sayt test rejimida ishlamoqda

Имомов Мусурмон Пирназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг касбий маданиятини компетенциявий ёндашув асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертатсия мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2021.3.PhD/Ped104.
Илмий раҳбар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертатсия бажарилган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019. Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Тўрақулов Олим Холбутаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Маматов Дилмурод Нормуродович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади профессионал таълим муассасалари ўқувчиларида касбий маданиятни компетенсиявий ёндашув асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларида касбий маданиятни когнитив, изланишли, фаолиятли ва амалий компонентларини компетенциявий ёндашув асосида ривожлантиришнинг ахборот дидактик таъминоти тизимли режалаштириш, дидактик таъсирлар мажмуи, ўзаро мувофиқлаштириш орқали психологик омиллар ва педагогик шарт-шароитларнинг узвийлигини таъминлаш натижасидамазмунан ривожлантирилган;
профессионал таълим муассасаларида бўлажак мутахассисларнинг касбий маданиятини компетенциявий ёндашув орқали ривожлантиришнинг концептуал методик тизими моделига асосланган методик моделирефлексив компетентли сифатлар ҳамдакасбий маданият тузилмаси методологик, назарий, илмий, ижтимоий-педагогик, қадриятий доминантларга устуворлик бериш асосидаишлаб чиқилган;
профессионал таълим муассасаси ўқувчиларида касбий компетентлик сифатлари, интеллектуаллик, психологик, физиологик, маънавий-ахлоқий етукликни ҳамда технологик, коммуникатив ва конструкторлик компетенцияларини шакллантириш орқали касбий маданиятни ривожлантириш методикаси компетенциявий ёндашувнинг усувор йўналишларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлик ва мутахассисликка хос сифатларини, таянч ҳамда асосий касбий компетенцияларини баҳолаш воситаларини компетентли ёндашув асосида ишлаб чиқиш орқали ихтисослик, махсус ва техник билимлар узвийлигида касбий маданиятини ривожланганлик даражаларини баҳолаш механизмлари оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Профессионал таълим муассасаси ўқувчиларининг касбий маданиятини компетенсиявий ёндашув асосида ривожлантириш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
профессионал таълим муассасаси ўқувчилари касбий маданиятини мотивацион-қадриятий, когнитив, фаолиятий компонентларини компетенциявий ёндашув асосида ривожлантириш имкониятларини псхологик омиллар ва педагогик шарт-шароитларнинг узвийлигини таъминлаш орқали такомиллаштириш, касбий компетентликнинг юқори даражасини ифодаловчи интегратив сифат – “касбий маданияти” тузилмаси ва мазмуни, тавсифларини компетенциявий нуқтаи назардан аниқлаш, касбий маданиятни ривожлантириш методологияси, назарияси ва амалиёти бирлигини илмий-методик жиҳатдан таъминлашга оид таклифларни ўз ичига олган профессионал таълим муассасалари учун “Педагогик технологиялар” номли ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2021 йил 21 мартдаги 110-сон буйруғи). Мазкур ўқув қўлланма профессионал таълим муассасаси ўқувчиларининг касбий маданиятни мотивацион-қадриятий, когнитив ва фаолиятий компонентларини ривожлантиришга хизмат қилган;
профессионал таълим муассасаларида ўқувчиларнинг касбий маданиятини  компетенциявий ёндашув асосида ривожлантиришнинг методик модели шахснинг ижодий имкониятларини фаоллаштиришнинг илғор ғояларига асосланиб ишлаб чиқилган, касбий маданиятни ривожлантириш концепцияси, қонуниятлари ва тамойилларини аниқлаш ва лойиҳалаш технологиялари асосида таъминлашга қаратилган “Ўқувчиларнинг касбий маданиятини шакллантириш технологияси” номли методик қўлланмаси ишлаб чиқилган ва таълим жараёнида жорий этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16 июндаги 89-03/2086-сон маълумотномаси). Мазкур методик қўлланма профессионал таълим муассасаси ўқувчиларининг касбий маданиятини ривожлантиришга хизмат қилган.
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг касбий маданиятини  компетенциявий ёндашув асосида ривожлантириш жараёнида ўзини ўзи ривожлантириш ва такомиллаштиришга мотивация уйғотиш, профессионал таълим муҳитининг барқарар ривожланиши ва бўлажак мутахассиснинг шахсий-касбий шаклланишини таъминловчи таълим-тарбия дастурини ўз ичига олган дастурий маҳсулот ва методик қўлланмалар ишлаб чиқилган ҳамда Чирчиқ, Қарши ва Наманган саноат касб-ҳунар коллежларининг таълим жараёнига жорий этилган (Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2020 йил 16 июндаги 89-03/2086-сон маълумотномаси). Мазкур ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотва методик қўлланмалар профессионал таълимда махсус курслар мазмуни, ўқитиш методикаси ва педагогик тажриба-синов ишларининг сифат даражасини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish