Sayt test rejimida ishlamoqda

Отакулов Бекзод Нуриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қашқадарё соҳили сув типларида (Bivalvia: Unionidаe, Pisididae, Euglesidae, Cоrbiсulidае) иккипаллали моллюскалар тарқалишига абиотик омиллар таъсири», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/B491.
Илмий раҳбар: Боймуродов Хусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Юнусов Бекназар Худайназарович, биология фанлари доктори, профессор; Аметов Якуб Идрисович, биология фанлари  доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё соҳили сув типларида (Bivalvia: Unionidаe, Pisididae, Euglesidae, Cоrbiсulidае) иккипаллали моллюскалар тарқалишига абиотик омиллар таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қашқадарё сув экотизимларида Unionidаe, Pisididae, Euglesidae ва Cоrbiсulidае оилаларига мансуб иккипаллали моллюскаларнинг 19 та тур ва 2 кенжа турдан иборат рўйхати тузилган, уларнинг Қашқадарё, Яккабоғдарё, Танхоздарё, Ғузардарё ва Оқсувдарё сув экотизимлари биатопларида тарқалиши, зичлиги ва экологик гуруҳлари аниқланган;
илк бор дарёларда Unionidаe, Pisididae, Euglesidae, Cоrbiсulidае оилалари турларининг тарқалиши ва зичлигига абиотик омиллар: сув оқим тезлиги, лойқалиги, тиниқлиги, сув температураси, гидрокимёвий таркиби ва минералланиши таъсири аниқланган;
камёб ва эндем моллюскалар биологик ёш гуруҳларининг популяцияларига сув экотизимларидаги абиотик омиллар таъсири аниқланган;
дарёларнинг гидралогик режими ва абиотик омилларига боғлиқ ҳолда улар да иккипаллали моллюска турларининг тарқалиши, тақсимланиши очиб берилган ҳамда иккипаллали моллюскаларнинг индикаторлик хусусиятлари аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ўзбекистон жануби Қашқадарё соҳили сув ҳавзаларида иккипаллали моллюскаларнинг тарқалиши ва улардан иқтисодиёт тармоқларида фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қашқадарё соҳили сув типларида тарқалган эндем ва ноёб тур сифатида “Қизил китоб”га киритилган Сolletopterum bactrianum, C. cуreum sogdianum Corbicula cor лар популяцияларининг ҳолати ва уларни муҳофаза қилиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси амалиётида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 13 октябрдаги 04-02/8-945-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудлардаги сув режимларини мавсумий бошқариш орқали ноёб турлар тарқалган биотопларни муҳофаза қилиш ва популяцияларини сақлаб қолиш имконини берган;
икки паллали моллюскаларнинг сапроблик хусусияти асосида сув экотизимларининг тозалик даражасини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар №ҚХ-А-ҚХ-2018-196 “Тошкент вилояти шароитида оқар сув ҳавзаларида товар форель балиқларини етиштириш технологияси” мавзусидаги лойиҳада балиқ етиштирилувчи хавзаларнинг органик ифлосланиш даражасини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 сентябрдаги 89-03-3582-сон маълумотномаси). Натижада, иккипаллали моллюскаларнинг тарқалиши, экологияси, балиқлар интенсив кўпайтирилувчи ҳавзаларнинг сапроблик даражасини тезкор аниқлаш ва сув сифатини баҳолаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish